16 октябрь, чоршанба куни Саудия Арабистонида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 36 нафар зиёратчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Arab News хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳодиса Макка ва Мадина йўлидаги трассада содир бўлган. Зиёратчиларни олиб кетаётган транспорт воситасида юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида ичида 40 нафар йўловчи бўлган автобусда ёнғин чиққан. Ҳодиса Мадинадан 170 км узоқликда, Ал-Ахал қишлоғи яқинида, маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида юз берган.
Полиция ЙТҲ оқибатида 35 нафар одам ҳалок бўлганини, маҳаллий ОАВ эса 36 нафар зиёратчи қурбон бўлганини хабар қилмоқда. Жароҳат олганлар шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)