• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сурияда курдлар Россия билан иттифоқ тузди, аммо Туркия уларга зарба беришда давом этмоқда. Нима, бу энди Россия ва Туркия ўртасидаги урушми?

    Туркия армиясининг ҳужумига учраган ва америкалик собиқ иттифоқчилари томонидан ташлаб кетилган Сурия курдлари 14 октябрь куни ўз ҳимоялари учун Россия ва Суриянинг расмий ҳукуматини чақиришга қарор қилди. Эвазига улар ўзларининг квазидавлатларидан воз кечишлари ва ўз «армиялари»ни тарқатиб юборишлари лозим. Ушбу келишув бўйича Сурия президенти Башар Асад мамлакатнинг сўнгги беш йил давомида ўзи назорат қилмаган учдан бирини — бир неча йирик шаҳарлар ва иқтисодиёт объектлари билан бирга — деярли жангсиз қўлга киритади. Бироқ «жангсиз» вариант ўхшамаслиги ҳам мумкин: Москва ва Дамашқнинг аралашуви мамлакатда деярли тинчиб қолган фуқаролар урушини яна жонлантириб юбориши мумкин; Сурия армияси туркпараст диндорлар ва ҳатто турк армияси билан жангга киришгани ҳақида хабарлар аллақачон тарқалиб улгурди. Meduza нашри АҚШ президенти Дональд Трампнинг биргина қарор Суриядаги куч мувозанатини қандай қилиб бир ҳафта ичида буткул ўзгартириб юборганини таҳлил қилди.

    Манбиж яқинидаги турк қўшинлари, 2019 йил, 14 октябрь.

    Манбиж яқинидаги турк қўшинлари, 2019 йил, 14 октябрь.
    Фото: Meduza

    АҚШ президенти Дональд Трамп 7 октябрь куни Сурия шимоли-шарқидан Америка қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди — улар бу ерда ўзини мухторият деб эълон қилган курдистонлик иттифоқчилар билан бирга Фрот дарёси соҳили бўйлаб ёйилиб кетган етарлича катта ҳудудни назорат қилиб турган эди. Трамп ушбу қарор Туркиянинг курд бўлинмаларига ҳужум қилиш истаги билан боғлиқ эканини билдирди — расмий Анқара курд жангчиларини ўз хавфсизлиги учун таҳдид деб билади; Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ «бегона урушларда қатнашмаслиги керак», америкаликларнинг курдлар билан (ИШИД жангариларига қарши) иттифоқи эса вақтинчалик бўлган. Айни вақтда АҚШ раҳбари курдларга қарши қаратилган ҳужумни оқламаслигини ҳам таъкидлади. Курдларнинг раҳнамолари эса Трампнинг қарорини «орқадан берилган зарба» деб атади.

    Туркия армияси 9 октябрь куни тўлиқ Туркия томонидан назорат қилинадиган «Сурия миллий армияси» (НСА) таркибига кирувчи суриялик диний ақидапарастлар кўмагида, чегарадаги курд ҳудудларига бостириб кирди. Туркиянинг ҳаракатлари АҚШ Конгресси (республикачилар томонидан ҳам, демократлар томонидан ҳам) ва Европа Иттифоқи томонидан қораланди. Трамп конгрессменлар босими остида Туркияга нисбатан «вайронкор санкциялар» жорий этишга ваъда берди, Евроиттифоқ мамлакатлари Анқарага қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Туркия армияси тўрт кун ичида чегара олдидаги йирик шаҳарлардан бири — Телл-Обядни эгаллашга ва курдлар ҳудуди томон янада ичкари боришга муваффақ бўлди. Олдинда бўлган диний ақидарпарастлар Суриянинг энг асосий магистрали — М4 йўлини эгаллаб, у ерда курд амалдорларини олиб кетаётган бир неча машинани тўхтатди. «Асирлар» дарҳол отиб ташланган, уларнинг қатл этиш жараёни видеога олинган.

    Туркия бостириб киргунига қадар Сурия харитаси шундай кўринишда эди.

    Туркия бостириб киргунига қадар Сурия харитаси шундай кўринишда эди.
    Фото: Meduza

    14 октябрга ўтар кечаси курд мухторияти етакчилари қарор қабул қилди: улар ёрдамга Сурия ҳукуматини чақиришди — бу икки томон ўртасидаги муносабатлар кўп йиллардан бери «на уруш, на тинчлик» ҳолатида эди. 2015 йил кузидан бери амалда Дамашқнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаб бераётган Россия эса музокараларда воситачилик қилган. 14 октябрь тонгида Сурия армияси бўлинмалари курдлар эгаллаган ҳудудларга кириб келди, Владимир Путин эса «барча хорижий қўшинлар Сурия ҳудудини тарк этишлари лозим»лигини маълум қилди.

    Бироқ Сурия қўшинлари кириб келган вақтда нафақат турклар, балки америкалилар ҳам ўз иттифоқчилари — французлар ва британияликлар билан бирга ҳали курдларнинг ҳудудини тарк этиб улгурмаган эди. АҚШ ва Франциянинг кўплаб базалари эвакуацияни фақат 14 октябрга келиб бошлади. Ушбу воқеалар арафасида америкаликлар курдлар билан қўриқлаб турган қамоқхона ва лагерлардан ИШИДнинг юзлаб асирлари қочиб кетгани эса вазиятни янада мураккаблаштирди. Ҳокимиятнинг бирдан ўзгариши ва бир минтақада бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакат қўшинларининг кўчиши билан юзага келган ахборот тартибсизлиги курдларнинг ҳудудларини америкалик ҳарбийлар билан бирга деярли барча Ғарб журналистлари ҳам тарк этгани ортидан баттар чигаллашди.

    Курдлар Москва ва Дамашқ билан айнан нимани келишиб олган?

    Томонлар айнан нимани келишиб олишгани тўлиқ маълум эмас. Курдларнинг етакчилари фақат Сурия армиясининг мажбуриятлари ҳақида чала-ярим гапирмоқда: улар йирик шаҳарлар ва Туркия билан (айрим жойларда аллақачон йўқ бўлиб кетган) чегара ҳимоясини ўз зиммасига олади. Бундай «ҳимоя» учун курдлар нима ваъда қилгани фақат сиздирилган маълумотлар асосида маълум. Катта эҳтимол билан, келишув қуйидагича бўлган:
    • Курдларнинг мухторияти (фақат маҳаллий ўзини ўзи бошқариш даражасида) расман сақлаб қолинади. Унинг кейинги тақдири Суриянинг янги конституцияси қабул қилинганидан сўнг ҳал қилинади.
    • Курдларнинг АҚШ кўмагида шакллантирилган жанговар тузилмалари (ЙПГ) тарқатиб юборилади. Уларнинг шахсий таркиби Сурия армиясининг 5-зарбдор корпусига кириши мумкин — ушбу бўлинма бевосита Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган ва назорат қилинади.

    Туркия-чи, у энди шуларнинг барига кўниши керакми?

    Ҳозирча Анқара курдлар ҳимояси ва, Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, Туркиянинг «хавфсизликни таъминлаши» учун зарур бўлган чегараолди ҳудудларини Сурия ва Россияга осонликча бериб қўядиганга ўхшамаяпти. У Суриядаги «Тинчлик булоғи» операцияси «ўз мақсадларига етмагунча» давом эттирилишини маълум қилди. Минтақага Россия кўмагидаги Сурия қўшинлари кириб келган вақтда бу мақсадларга қандай эришиш мумкинлиги — ҳозирча ноаниқ. Ҳозирча Туркия ҳам, Россия ҳам икки мамлакат ўртасида мулоқот давом этаётганини ва улар ўртасида тўқнашув юз бериши «имконсиз»лигини таъкидламоқда.

    Америка қўшинлари ва курд бўлинмалари ташлаб кетган ҳудудлар ҳозирча «ким биринчи бўлса, ўша улгурди» тамойили асосида эгалланмоқда. Сурия армияси минтақадаги икки йирик шаҳар — Раққа (бутун ИШИДнинг собиқ «пойтахти», курдлар ва америкаликлар уни 2017 йили бир неча ойлик жанглардан сўнг босиб олган эди) ва Манбижни (ИШИДнинг чет эллик жангарилари учун собиқ энг асосий тақсимот базаси) эгаллади. Бундан ташқари, Табка шаҳри яқинидаги Суриянинг энг катта электр станцияси ҳам Дамашқ назоратига ўтди.

    Табка ва Раққа Сурия ҳудудининг ичкарироғида жойлашгани учун ҳам муаммосиз (америкаликлар бу шаҳарларни тарк этганидан бир неча соат ўтиб) эгалланган бўлса, Манбиж эса Туркия чегарасига яқинроқ. У ерда Сурия қўшинлари 14 октябрь оқшомида шаҳарга бостириб киришга уринган туркпараст диндорлар билан тўқнашди. Курдларнинг расмий манбалари «енгил қурол воситасидаги жанглар» ҳақида гапирмоқда. Кечга бориб эса Сурия матбуоти Манбиж яқинига жойлаштирилган Россия артиллерияси диний ақидапарастларнинг марраларига зарба берганини хабар қилди. Туркия Мудофаа вазирлиги Туркия ва Россия бош штаблари бошлиқлари телефон орқали «Суриядаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият» юзасидан шошилинч музокаралар ўтказгани ҳақида ҳисобот берди.

    Ушбу музокараларда Туркиянинг бир устун тарафи бор: у Сурия мухолифатининг сезиларли даражада катта қисмини назорат қилиб турибди. Бу кучлар Дамашқ учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нуқтада — Идлиб минтақасида ишга солиниши мумкин: бу ерда ҳокимият ҳозирча расман Башар Асадни ағдариш учун фаол кураш олиб бораётган туркпараст диндорлар қўлида.

    17.10.2019, 12:56   Изоҳ (0)   54285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистонида автобус ёниши оқибатида 36 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

    17.10.2019, 10:21

    АҚШ Эронга киберҳужум уюштирганини билдирмоқда. Форслар эса ушбу ҳужум америкаликларнинг тушида амалга ошганини маълум қилди

    16.10.2019, 23:43

    Исроил Туркиянинг «Тинчлик булоғи» операциясидан фойдаланиб Сурия ҳудудидаги объектларга яширинча зарба берган

    16.10.2019, 23:12

    Нурсултон Назарбоевга Бокудаги саммитда Турк дунёсининг олий ордени топширилди

    16.10.2019, 21:41

    Афғонистон президенти ва бош вазири сайловлар тўғрисидаги қонунларни бузганликда айбланмоқда

    16.10.2019, 21:10

    Каталониядаги норозилик намойишлари давомида 70 нафардан ортиқ киши жабрланди

    16.10.2019, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.