• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг иситиш тизими муаммолари ҳақида маълумот берди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги нима сабабдан иссиқлик таъминоти станциялари шаҳарнинг барча аҳолисига бир хил сифатдаги хизмат кўрсата олмаслигини маълум қилди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилган видеога кўра, бугунги кунда пойтахтдаги 11 141 та бино марказий иситиш тизимига уланган. Бу объектларни баҳорги ва кузги мавсумларда иситиш учун йилига 10,68 миллион гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг учун бир триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланади. Ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясининг фақат 59 фоизи истеъмолчиларга етиб боради. Носозликлар ҳамда қурилмаларнинг ишдан чиққанлиги сабабли 414,2 миллиард сўм миқдоридаги харажат сарф бўлади.

    Тармоқда бир неча йилдан буён технологик янгилаш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли даромадларнинг 85 фоизи ёқилғи-энергетика сарфларига кетади.

    «Тошиссиқликқуввати» ДУК мутахассисининг сўзларига кўра, пойтахтнинг марказлашган иситиш тизими 1970—1980 йилларда қурилган ва ўшандан буён янгиланмаган. Шу сабабли иссиқликнинг маълум қисми истеъмолчига етиб бормайди.

    Компания бош муҳандиси Азиз Каримбековнинг айтишича, бугунги кунда иссиқлик тармоқларининг 2,7 минг километридан 1,9 минг километри белгиланган меъёрлардан ошган вақт давомида ишламоқда. Бундан ташқари, маънан эскирган 10 та катта ва 203 та кичик қозонхона мавжуд.

    Энергия ресурслари сарфи ва бошқа сабаблар туфайли қарзлар мавжуд.

    Шунингдек, ҳокимлиги ёпиқ иситиш тизими қандай ишлаши ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, иссиқлик алмашув қурилмалари ҳар бир уйнинг ертўласида ўрнатилади. Иссиқлик марказидан етказиб бериладиган иссиқ сувнинг маълум миқдори иссиқлик алмашув қурилмасидаги совуқ сувни керакли ҳароратгача иситади ва истеъмолчига етказиб беради.

    Мутахассисларнинг фикрича, бу тизимнинг устунлиги шундаки, ишлаб чиқарилган иссиқликдан циркуляция усули билан қайта фойдаланиш мумкин, унинг амалда жорий қилиниши эса табиий ресурсларни ўртача 30 фоиз тежашга имкон беради.

    Азиз Каримбековнинг маълум қилишича, Жаҳон банки дастури асосида Сергели туманида ишлар олиб борилмоқда. Ноябрь ойида дастлабки тендерлар ўтказилади. 2020 йилдан бошлаб ёпиқ иситиш тизимини жорий қилиш бошланади. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида амалга киритилиши режалаштирилаётган тизим Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Банк биринчи ва олтинчи иссиқлик марказларини реконструкция қилиш учун 150 миллион доллар ажратади. Жаҳон банки Сергели тумани учун 54 миллион доллар ажратади.

    Пойтахтда ёпиқ иссиқлик тизимини яратиш бўйича синов лойиҳаси бошланган.

    Компания бош муҳандисининг сўзларига кўра, кўп қаватли уйларда индивидуал иссиқлик пунктлари ҳам ўрнатилади. Келаётган иссиқ сув квартирага кириб, иссиқлик беради, квартирадан чиқади ва циркуляцион усулда қайтиб келади. Ҳар бир кўп қаватли уйда ана шундай циркуляцион тизимни таъминлайдиган насос станцияси ўрнатилади. Бу насос станциялари квартира ичидаги иссиқ сувни тўлиқ айлантиради ва яшовчиларга иссиқликни белгиланган меъёрлар даражасида етказиб беради.

    Маълум бўлишича, ноябрь ойида Тошкентда иссиқлик энергиясини ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича ҳам тендер бўлади. Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, Тошкентнинг иссиқлик таъминоти тизимини узоқ муддатли ижара шартларида бошқарувга бериш масалалари бўйича француз компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

    Ҳокимлиги томонидан қайд этилишича, бу масалада Ўзбекистон томони аҳоли манфаатларига мос келадиган қулай ҳамкорликка эришишни хоҳламоқда.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги барқарорлик — аҳолининг ҳаётдан рози бўлишини таъминловчи муҳим омил

    15.10.2019, 07:11   Изоҳ (0)   14400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой фақат биржа орқали сотилиши белгиланди

    15.10.2019, 05:33

    Ўзбекистон энг кўп олтин сақловчи давлатлар йигирматалигига кирди

    15.10.2019, 03:31

    Шавкат Мирзиёев биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    15.10.2019, 01:29

    Жиззахга пахта теримига келган эркак ётоқхонада 9 ёшли қизни ўлдириш билан таҳдид қилди

    14.10.2019, 23:54

    «Инвестиция визаси» эгаларига 10 йиллик яшаш гувоҳномаси берилади

    14.10.2019, 23:23

    Тошкент вилоятида олимга муаллифлик ҳуқуқи учун қарийб 86 млн сўм қарз ундириб берилди

    14.10.2019, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.