Тошкент вилоятида суд муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича киритилган даъвони ижобий ҳал қилди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор «Тошкент шоли, дон ва дуккали экинлар илмий тажриба станцияси»дан ундирувчи И.Логачев фойдасига 85 904 295 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ туман бўлим иш юритувига келиб тушган эди.
Тарафларга ижро ишининг қўзғатилганлиги ҳақида қарорлар билан таништирилгач, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган.
Давлат ижрочиларининг мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 85 904 295 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувидан тамомланиб, қарз қисқа вақт мобайнида ундириб берилгани учун,ундирувчи И.Логачев бюро ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.
Изоҳ (0)