• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзавтойўл» қўмитаси раиси: «ЙТҲлар йўлларнинг торлигидан эмас, ҳаракат нотўғри ташкил этилгани оқибатида юз бермоқда»

    Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон ҳукумати ва Сенатидан узунлиги 75 километр бўлган икки полосали «Пунган—Наманган» йўлини реконструкция қилиш ва кенгайтириш лойиҳасини қайта кўриб чиқишни сўради, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Хайрулло Бозоров.

    Хайрулло Бозоров.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Хайрулло Бозоров 12 октябрь куни Сенатнинг 23-ялпи мажлисидаги чиқишида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2013 йили Миллий автомагистралнинг Наманган вилоятидан ўтган қисми — «Тошкент—Ўш» (А-373) трассасининг бир бўлагини қуриш учун Ўзбекистонга 220 миллион доллар миқдорида кредит тақдим этганини эслатиб ўтди.

    Лойиҳа бўйича асфалт қопламали икки полосали йўл цемент-бетон қопламали тўрт ҳаракатланиш бўлагидан иборат йўлга айлантирилиши керак эди.

    «Наманганга олиб борадиган битта асосий йўл бор. Бу довондан тушгандан сўнг келадиган, узунлиги 75 километр бўлган ‘Садоқат—Ангор’ йўли. Афсуски, мана шу асосий йўл икки полосалигича қолиб кетди. Йил сайин автомобиллар сони ортмоқда ва йўл икки полосалилигича қолгани боис, одамлар қурбон бўлаётган авариялар сони йилдан йилга кўпаймоқда. Бу йўл нафақат Наманган шаҳри ва Наманган вилоятини, балки Фарғона вилоятининг чегарадош туманларини ҳам қолган ҳудудлар билан боғлайди», — дея таъкидлади ҳоким.

    Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, 2016 йили мазкур йўлда транспорт оқими суткасига 15—20 минг автомобилни ташкил этган бўлса, 2017 йилда кўрсаткич 20—25 минггача, 2018 йилда эса 30 минггача кўпайган, ваҳоланки йўл кунига 10—15 минг машинани ўтказиш қувватига эга.

    «Бугунги кунда бу йўл бўйлаб икки баробар кўп машина ўтяпти. Оқибатда 2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 33 та ЙТҲ юз бериб, 19 киши ҳалок бўлди, 42 киши тан жароҳати олди», — дея маълум қилди Хайрулло Бозоров.
    Ҳоким ушбу йўлни реконструкция қилиш ва кенгайтириш 2015—2019 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилганини эслатиб ўтди. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки маблағларини жалб этиш кўзда тутилган эди.

    «Уч йил аввал йўл кенгайтирилиши муносабати билан бузилган уй-жой ва фермер хўжаликлари мулкининг ўрнини қоплаб бериш учун 11 миллиард сўм ажратилган эди. Кимларгадир етказилган зарар пули тўлаб ҳам берилган, 220 хўжалик бошқа жойга кўчирилган, боғлар бузилган, табиатга зарар етказилган. Биз барча шароитни тайёрлаб қўйгандик. Аммо лойиҳа тўхтаб қолди. Ўшанда яна ЛБМА (Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги) пайдо бўлиб, лойиҳа мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида асоссиз хулоса чиқариб берди», — деди у.

    Бунга жавобан Автомобиль йўллари қўмитаси расиси Абдураҳмон Абдувалиев лойиҳа 2016 йилда тўхтатилгани, шунга қарамай йўл қопламасини таъмирлаш учун 100 минг тонна асфалт ишлатилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, такрорий музокаралар вақтида ОТБ вакиллари йўлнинг бу қисми кенгайтиришга муҳтож эмаслигини таъкидлаган.

    Абдураҳмон Абдувалиев.

    Абдураҳмон Абдувалиев.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ҳаракатни тартибга келтиринг — шунда авариялар ҳам бўлмайди», — деди Абдураҳмон Абдувалиев, ОТБнинг транспорт бўйича катта мутахассиси Паван Каркининг сўзларидан иқтибос келтириб.

    Қўмита раиси ЙТҲлар йўлнинг торлигидан эмас, балки ҳаракатнинг нотўғри ташкил этилгани оқибатида юз бераётганини таъкидлаб, сўзларига далил сифатида Германия тажрибасини келтирди.

    «Мана, ҳаммамиз чет элда бўлганмиз. Масалан, Германияда 37 миллион автомобиль бор, бизда эса 2,5 миллион. У ерда бир томонлама ҳаракатга мўлжалланган уч полосали ёки икки томонлама ҳаракатга мўлжалланган олти полосали йўллар йўқ. Энг йирик автобанларда полосалар сони иккитадан тўрттагача, хоҳласанг, соатига 300 километр тезликда ҳаракатланиш мумкин. Сабаби — йўл ҳаракати хавфсизлиги масъул ташкилотлар томонидан тўғри ташкил этилган. Бизда ҳайдовчилар тунда ухламай машина ҳайдайди ва қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб, бошқа автомобиллар билан тўқнашади», — деди қўмита раиси Абдураҳмон Абдувалиев.
    Шунга қарамай, Абдураҳмон Абдувалиев у раҳбарлик қилаётган қўмита яқин вақт ичида ушбу лойиҳани бошқа вазирликлар билан биргаликда яна бир бор ўрганиб чиқишига ваъда берди.

    12.10.2019, 20:01   Изоҳ (0)   23771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон судьялари энди махсус кийимда ишлайди. Бунинг учун давлат бюджетидан 500 млн сўм сарфланади

    12.10.2019, 19:41

    Сенат уч нафар судьяни Ўзбекистон Олий суди судьяси этиб сайлади

    12.10.2019, 19:20

    Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида Тошкент декларацияси қабул қилинди

    12.10.2019, 18:42

    Ўзбекистон фуқаролигига 3 йилда қанча одам қабул қилингани маълум қилинди

    12.10.2019, 18:21

    Икром Муслимов Олий суд раиси ўринбосари этиб тайинланди. Аввалги ўринбосар беш йилга қамалган эди

    12.10.2019, 18:01

    Данғара тумани ҳокими йиғилишларда мактаб директорларини ҳақорат қилади. Улар орасида ҳокимнинг ўз хотини ҳам бор

    12.10.2019, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.