• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳар ҳокимлиги мевали дарахтлар кесилиб, боғ пайҳон қилинаётгани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди

    «Дарё»да «Қаршида мевали дарахтлар кесилиб, боғ пайҳон қилинмоқда. Тирикчилиги боғдан ўтаётган 150 та хонадон вакиллари ташвишда» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Мазкур мақолага Қарши шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди. Муносабатни тўлиғича келтирамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мақолада айтилганидек, бугунги кунда Қарши шаҳри Буюк Турон кўчаси ҳудудида жойлашган, йўл четидаги маълум ер майдони дов-дарахтлардан тозаланмоқда, бу эса айрим аҳоли вакиллари норозилигига сабаб бўлаяпти. Негаки одамлар ушбу жойдан узоқ йиллар фойдаланиб, тасарруф этиб келган. Бир қарашда бу ҳол шундай таассурот уйғотадики, гўёки мазкур ер эгаларидан тортиб олиниб, бошқа бировга бериб юбориляпти. Чунки аллақачон шундай ўй-хаёлга борган кишилар ҳам йўқ эмас.

    Аслида-чи? Хўш, бу ҳудуддаги дов-дарахтларнинг кесиб олиниши қанчалик тўғри? Аҳоли эътирози ўринлими?

    Аҳамиятлиси, мақолада ҳам ушбу саволларга расмийлар томонидан батафсил жавоб берилган. Мазкур хатти-ҳаракат қонуний жиҳатдан ҳам асосланган. Бунда тушуниш қийин бўлган ҳеч нима йўқ аслида. Такрор бўлса-да, шу мавзуга доир изоҳларни яна бир бор келтирсак.

    Аввало, боғ жойлашган ер участкасининг ҳуқуқий эгалиги масаласига тўхталсак. Аҳоли вакиллари шу ерда боғ қилиб, ҳосилини сотиб, даромад кўриб келган бўлиши мумкин. Аммо бу улар ернинг қонуний мулкдори дегани эмас. Мақолада ҳам алоҳида таъкидланганидек, ушбу ер майдони шу пайтгача Қарши шаҳар ҳокимлиги захирасида турган. Ҳеч кимга томорқа сифатида фойдаланиш учун ёки деҳқон хўжалиги қилиб ҳам ажратиб берилмаган. Бу ҳолатга бериладиган қонуний баҳо шундай: ер одамлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида эса ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмаслиги, ҳатто айбдор шахслар жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эътиборлиси, мақолада мурожаатчилардан бири «Ушбу боғ ҳудудидан 12 сотих ерим бор эди», дейишга журъат этган. «Эгаси менман шу ернинг», демоқчи бўлаётгани кўриниб турибди. Бироқ буни тасдиқловчи ҳужжат бўлмагани ҳолда ерга эгаликни даъво қилиш мантиқсиз эмасми?!

    Кейинги масала дов-дарахтларнинг кесилишига тааллуқли. Албатта, бу борада ҳам тўла қонуний йўл тутилгани мутасаддилар томонидан тушунтириб берилган. Биринчидан, бу боғ давлат ўрмон хўжалиги фондига кирмайди. Яъни шу мақсадда рўйхатга олинмаган, муҳофаза қилинадиган ҳудуд ҳисобланмайди. Иккинчидан, жараёнга киришишдан аввал тегишли ташкилотнинг, аниқроқ айтганда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг хулосаси асосида иш кўрилган. Шундан сўнг ҳокимлик томонидан дов-дарахтлар кесилишига рухсат берилган.

    Қизиқ жиҳати, мақолада бир мурожаатчи дарахтлар кесилиши ҳақида аҳоли огоҳлантирилмаганини тилга олади. Хўш, бу вазиятда ҳокимият кимни аввалдан огоҳлантириши керак эди? Ахир ушбу ер илгари ҳеч кимга мулк қилиб берилмаганку? Захирада турган. Қонунчиликка кўра, қачонки ернинг ҳуқуқий мулкдори бўлсагина, бу тартиб қўлланади.

    Аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилганда, дарахтлар кесилишидан кўрилган зарарни қоплаб беришни сўраганлар ҳам бўлди. Турган гапки, уларнинг бу талаби ҳам асоссиз. Бу борадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи Ер кодексида барчаси кўрсатиб ўтилган. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Демак, қонунга зид иш тутгани учун фуқароларга кўрган зарари компенсация қилиб берилмайди. Балки бунинг ўрнига уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилганини юқорида ҳам эслатдик.

    Шунча вақт эътиборсиз турган ерга энди эҳтиёж пайдо бўлдими, деган ҳақли савол туғилмоқда одамларда. Албатта, бунга ҳам аниқлик киритмасак бўлмайди.

    Сўнгги вақтда юртимиз иқтисодиётига инвестиция кириб келиши жуда фаоллашгани исбот талаб қилмас ҳақиқат. Нафақат маҳаллий ишбилармонлар, балки хорижлик сармоядорлар ҳам бунга катта қизиқиш билан қараяпти. Айнан улар йирик лойиҳалар ташаббускори бўлишмоқда. Ўтган даврда вилоят маркази — Қарши шаҳрида ҳам шундай инвесторлар иштирокида муҳим қувватлар ишга туширилгани, кўплаб янги иш ўринлари яратилгани бунга мисол. Аввал бўш турган, қаровсиз жойларда қисқа фурсатда маҳобатли завод ва фабрикалар, замонавий иморатлар қад ростлаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳрига инвестиция олиб киришга талабгор оз эмас. Сабаб эса оддий, марказда аҳоли сони, ишчи кучи, ресурс кўп, имконият кенг. Буюк Турон кўчасида жойлашган ер майдони ҳам чет эл инвестори — Сингапурнинг «Индорама» компанияси таъсисчилигидаги «Индорама Агро» хорижий корхонасига ажратилган. Жами 2,25 гектар ер майдони. Мақолада эслатилганидек, лойиҳага кўра, бу ерда офис ва меҳмонхона барпо этилади.

    Бундан Қарши шаҳри, умуман Қашқадарё учун қандай фойда бор, дейишингиз мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги қарори қабул қилинган. Бу ҳужжат мамлакатимизда «Индорама» компанияси томонидан замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисида. Бошқача айтганда, ушбу инвестор юртимиз қишлоқ хўжалигида кластер тизимини йўлга қўйиши керак. Мазкур лойиҳанинг Қашқадарё вилоятига алоқадор жойи салмоқли. Бу кластер пахта хом ашёсининг катта қисмини айнан воҳамизда етиштиради ва қайта ишлайди. Бунда замонавий энергия тежамкор технологияларни қўллаш, шу аснода пахта ҳосилдорлигини сезиларли ошириш мажбуриятини олган. Компания бу ишга аллақачон киришган. Маълум бўлишича, жорий йилда Касби ва Нишон туманларидаги аксар далаларда пахта кластер асосида етиштирилди.

    Лойиҳанинг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятига баҳо бериш учун эса қуйидаги рақамларга эътибор қаратиш кифоя, назаримизда. Хорижий компания ўз фаолиятини тўлақонли ташкил этиш учун юртимизга 340 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция олиб киради. Камида 1500 одамни доимий иш билан таъминлайди.

    Асосийси, янги қувватнинг иш бошлаши билан маҳаллий бюджетга солиқ тушуми кўпаяди. Албатта, ушбу маблағ ҳудуд ободлигига сарф этилади. Шу ўринда Буюк Турон кўчасидаги ердан боғ сифатида фойдаланган аҳоли вакиллари шу вақтгача давлатга ҳеч бир солиқ тўламаганини ҳам эсдан чиқармайлик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир нарса. Фуқаролар ушбу ерга ўзбошимчалик билан эгалик қилган экан, аммо унинг атрофи, йўл четини ободонлаштиришга узоқ вақт ҳафсала қилмаган. Ҳолбуки, 4—5 йил илгари асосий йўлга туташ жойлар янтоқ, ёввойи ўт босиб ётмасди. Халқаро аэропорт орқали Буюк Турон кўчасидан чет эллик сайёҳлар, меҳмонлар келиши эътиборга олинса, бу жуда кўримсиз ҳолат эди. Натижада катта маблағ сарфланиб, йўл четидан девор қурилганди.

    Яна бир марта таъкидлаш ўринлики, тегишли хатти-ҳаракат — ҳокимлик захирасида турган ер участкасидаги дов-дарахтларнинг кесилиши ва мазкур ер майдонининг инвесторга берилиши тўлиқ қонунчилик доирасида амалга оширилди. Мутасаддилар эса қонунга мос иш тутди, ўз вазифасини бажарди.

    Мавзуга доир: «Қаршида мевали дарахтлар кесилиб, боғ пайҳон қилинмоқда. Тирикчилиги боғдан ўтаётган 150 та хонадон вакиллари ташвишда

    Тўғри, боғ яратишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Бунга ҳам сабр ва меҳнат керак. Лекин ҳар нарсада тартиб бўлгани мақсадга мувофиқ, албатта. Кимдир шу иш билан даромад топиш истагида экан, бемалол, бунга ҳеч бир тўсиқ йўқ. Фақат ҳар бир ишнинг қонунчилик доирасида бўлгани маъқул. Ахир халқимиз бугун ўйламай қилинган ножўя иш эртага ташвиш келтиради, деб бекорга айтмайди.

    08.10.2019, 16:21   Изоҳ (0)   17439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда таксига 10 баравар кўп йўл ҳақи берган хитойлик сайёҳлар пули қайтариб берилди

    08.10.2019, 16:05

    ИИББ Тошкентда вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётган эркак ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошлади

    08.10.2019, 15:33

    Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

    08.10.2019, 15:03

    Андижонда мактаб директор ўринбосарини калтаклаган педагог аёлнинг эри ва унинг шерикларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    08.10.2019, 14:46

    Тошкент шаҳар ИИББ «Ҳозирги машиналар консерва банкасига ўхшайди» қабилидаги гапларга муносабат билдирди (фото)

    08.10.2019, 13:59

    Сурхондарёлик эркак ўйнаши ва унинг эрини пичоқлади

    08.10.2019, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.