Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари элчиси этиб тайинланган Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзийни қабул қилди.
ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган вазир, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга расмий ташрифи ва Ўзбекистон—БАА музокаралари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилган
Учрашувда ҳамкорликнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинган, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, БААнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Муҳаммад Ҳариб ал-Муҳайрибий ўз фаолиятини сентябрь ойида якунлаган эди.
Изоҳ (0)