Хавфсиз туризимни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳайдовчига 10 баравар кўп йўл ҳақи берган сайёҳлар пулини қайтариб берди. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Самарқандда хитойлик сайёҳлар 24 сентябрь куни ҳайдовчига янглишиб 25 доллар ўрнига 250 доллар бериб юборган. Хавфсиз туризимни таъминлаш бошқармаси ходимлари таксини топиб, адашиб берилган пулларни Хитой фуқароларига қайтариб берган.
Аввалроқ, Хавфсиз туризм ходимлари Хивада франциялик сайёҳнинг йўқолган паспортини топиб бергани ҳақда хабар бергандик.
Изоҳ (0)