Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида Mitsubishi Corporation, Marubeni Corporation ва Itochu Corporation каби йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Энг йирик кўп тармоқли Mitsubishi холдинги билан ўтказилган учрашув давомида илғор япон технологиялари асосида замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш, Ўзбекистонда синтетик толалар ва қатронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ва нефть-газ секторида қатор лойиҳаларни амалга оширишда компания иштирокининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Marubeni корпорацияси раҳбарлари билан Япония ҳукумати ва инвесторларининг маблағларини жалб қилган ҳолда, металлургия, нефть-газ ва кимё саноати соҳаларида, шунингдек, транспорт қурилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларда иштирок этиш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Itochu компанияси билан ички бозор эҳтиёжларини қондириш ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳисобига Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кучайтириш механизмлари ишлаб чиқилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Шунингдек, Япония томони автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш, бундан ташқари, ўз фаолиятини тўқимачилик, кимё, тоғ-кон ва озиқ-овқат саноатини қамраб олган ҳолда диверсификация қилиш таклифини қизиқиш билан қабул қилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Компаниянинг уран, рух, қўрғошин қазиб олиш ҳамда уран ва нодир ер металларини чиқариб олиш мақсадида, Ўзбекистон тоғ-металлургия корхоналари чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш лойиҳаларида иштирок этиши масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Ҳамкорлар билан Ўзбекистондан Японияга табиий уран етказиб бериш бўйича янги шартномаларни тузиш борасидаги ўзаро мақсадлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилиниб, компанияларнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар