Ўзбекистонликлар Туркияда депутат Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда ўлим топган 23 ёшли Нодира Қодированинг қотили жазоланишини талаб қилувчи норозилик кампаниясини бошлади. Бу ҳақда «Togri.uz» хабар бермоқда.
Нодира Қодирова АК партияси депутати Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда вафот этганди. У ўлими олдидан «гапирадиган бўлсам, дунё остин-устун бўлиб кетади, бу уйни ҳам, ўзимни ҳам ёқаман» деган гапларни айтган.
Шубҳали ўлимнинг тезда босди-босди қилинганини билдираётган ўзбекистонликлар норозилик кампаниясини бошлади.
Ижтимоий тармоқларда бошланган кампанияда фойдаланувчилар қўлларида «Нодира Қодированинг қотили жазолансин» дея туркчада ёзилган қоғозлар кўтарилган фото ва видеоларни улашмоқда.
Уларда фойдаланувчилар «Нодира Қодированинг қотили қамоққа ташлансин» деган мурожаатлар билан чиққан.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўз жонига қасд қилди
- Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади
- Нодира Қодирова иши. Туркия парламентининг мухолиф депутати адлия вазиридан олтита саволга жавоб талаб қилди
- ТИВ: Турк депутатининг уйида ўлган Нодира Қодирова билан боғлиқ вазият назоратга олинган
- Ҳуқуқшунос: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи»
- Нодира Қодирова иши бўйича турк депутати қандай кўрсатма бергани маълум бўлди
- Депутат Расул Кушербоев Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни ҳимоя қила олмаётганини маълум қилди
Изоҳ (0)