Ян Воз бошчилигидаги BREG Бельгия компаниялари гуруҳи делегацияси 8—13 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Жаҳоннеwс.
Ташриф доирасида Наманган вилояти раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда BREG гуруҳининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Наманганда биоэнергетикани ривожлантириш учун чиқиндиларни утилизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Бельгиялик тадбиркорлар 9—10 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган II Марказий Осиё «Яшил технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва утилизация — GET Central Asia 2019» халқаро кўргазмасида иштирок этади.
Изоҳ (0)