«Фарғонаазот» АЖ «Озодлик» радиоси томонидан корхона ишчиларининг пахта теримига мажбуран жалб қилиниши юзасидан тарқатилган хабарга ўз муносабатини билдирди. Муносабат Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими томонидан эълон қилинди.
«Озодлик» радиоси хабарига кўра, «Фарғонаазот» корхонаси ишчиларига агар улар пахтага чиқмаса, ишдан ҳайдалиши айтилган.
«Фарғонаазот» касаба уюшмаси раиси Илҳом Абдувоҳидовнинг айтишича, бу хабар туҳмат ва иғводан иборат.
«Бизга ҳеч ким пахта теримига чиқиш ҳақида бирон оғиз ҳам гапирмаган, умуман бу мавзу тилга олинмаган. Қайси манбаага таяниб, «Озодлик» бундай асоссиз ахборотни тарқатади?», — дейди Илҳом Абдувоҳидов корхона томонидан берилган муносабатда.Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибиддинов томонидан таъкидланишича, бирон корхонадан кимдир пахта теримига жалб этилса, у, албатта, билган бўлар эди.
Изоҳ (0)