Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, рўйхат ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрлари тасдиқланганидан кейин 15 кундан кечикмай ишлаб чиқилади.
Рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:
- шошилинч тиббий ёрдам;
- режали (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;
- ихтисослашган (шу жумладан, юқори технологик) тиббий ёрдам;
- паллиатив тиббий ёрдам.
Рўйхат тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари белгилаб олинган ҳолда, тиббиёт ташкилотлари даражаси бўйича шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республикада муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ (0)