• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўконғич ҳокимлар, эскича бошқарув ва янгича муаммолар. Давлат бошқарув академияси декани Отабек Ҳасанов билан суҳбат (видео)

    Охирги пайтларда раҳбарлар, жумладан, ҳокимлар билан боғлиқ воқеалар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси мамлакатдаги ягона раҳбар-кадрлар муассасаси ҳисобланган академия декани, сиёсий фанлар доктори Отабек Ҳасанов «Дарё» мухбири билан айни пайтда мамлакатда кадрлар тайёрлаш тизими қай йўсинда кетаётгани ва ҳозирги раҳбарларнинг савияси ҳақида суҳбат қурди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Асримизга лидерларнинг кириб келиши

    ХХ аср бошларида барча мамлакатларда «раҳбар», яъни «босс» термини кўп ишлатилар эди. Ўтган асрнинг 70—80 йилларига келиб индустрия ривожланди, йирик компаниялар, катта корхоналар ишга тушиши билан у ерга менежерлар керак бўла бошлади. Раҳбарликдан менежерликка ўтилди. Менежер ким? Менежер — тежамкор ва самарадор инсон. XXI асрга келиб эса янги термин — «лидерлар» атамаси ишлатила бошланди. Лидер фақатгина натижа учун ишламасдан, балки ўша ташкилотда хизмат қилаётган давлат хизматчисини ҳам, ташкилотнинг хизматидан фойдаланаётган халқни ҳам ўзида мамнуният ҳиссини уйғотадиган шахсдир.

    Масалан, ҳокимни лидер дейлик. У ўз ҳудудида шундай шароит яратиши керакки, хизмат кўрсатаётган ҳам, ундан фойдаланаётган ҳам қулайлик сезиши керак.

    XXI аср фуқароларини ХХ аср бошқарув усуллари билан бошқариб бўлмайди. Чунки биз деталлашган замонда яшамоқдамиз, фуқаролар ҳар бир деталга алоҳида эътибор билан қараяпти. Муаммо юзасидан қарор қабул қилишда эса фуқароларнинг иштирокини ҳам таъминлаш муҳим. Қачон фуқаро миннатдор бўлади? Қачонки у амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирокчи эканини ҳис қилса. Қачон фуқаро дахлдорлигини ҳис қилади? Қачонки унинг хоҳиш-иродаси ўша ислоҳотда акс этса.

    Кадр — фақат буйруқ бажарувчи эмас

    Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига назар солинса, хоҳ Жанубий Корея, хоҳ Сингапур ёки Малазия бўлсин, улар учинчи иқтисодий давлатдан биринчи даражага кўтарилишига энг катта сабаблардан бири, албатта, кадрлар сиёсати бўлган. Сиз бирор ислоҳотни амалга оширмоқчисиз, катта режалар туздингиз; уни ким амалга оширади? Албатта кадрлар. Кадр ислоҳотларни фақатгина пастга етказувчи эмас. Унга нимадир қўшиб, ечим таклиф этиб, еча олмаганини тепага тўғри талқин қилиб бера оладиган шахсдир. Шунда у раҳбарият билан халқ ўртасида кўприк вазифасини бажариб берган бўлади. Ислоҳотнинг натижаси нима? Унинг натижаси кимнингдир муаммоси ҳал бўлишидир.

    Халқимизнинг дунёқараши беш-тўрт йил аввалги вақтдан кескин фарқ қилади. Уларнинг талаби, эҳтиёжи ўзгаряпти. Демак, ҳар бир кадрнинг иш услуби шундан келиб чиқиб ўзгариши керак. Тўрт йил аввалги давлат хизматчиси ўша вақтдаги хизматлари билан ҳозир ишлай олмайди. Бунга, биринчидан, раҳбарият, иккинчидан, халқ, учинчидан, ОАВ йўл қўймайди. Одамлар бугун натижа кўриши учун биздан ностандарт фикрлаш, креативлик, масалага ўзгача ёндашиш, тизимли фикрлаш талаб этилади. Бунинг учун ўзгаришимиз даркор.

    Ўзгариш нимадан бошланади? Ўзгариш, авваламбор, фикрлашимиздан бошланади. Фикрлашни ўзгартириб, ишга муносабатни ўзгартирсак бўлди, натижа ўз-ўзидан бўлади. Оддий мисол, Корея мўъжизаси инсонларда ва давлат хизматчиларида бирор-бир муаммога биргаликда муносабат ўзгариши бўлган.

    Давлат бошқарув академиясида тайёрланаётган кадрлар ва эскича бошқарув

    Юқорида кадрларнинг муҳимлигини айтдик. Шу кадрларни қандай қилиб бугунги замонга мослаштириб тайёрлаш керак? Президентимизнинг раҳбар кадрларга нисбатан эътирозларини ва уларни тайёрлаш бўйича берган таклифларини академияда дастуриламал сифатида қабул қилдик. Масалан, бошқарув кадрларда билим, илм етмаяпти, китоб ўқимаяпти деган танқидларидан сўнг академияда ҳар бир раҳбарнинг китоб ўқишга муносабатини ўзгартишга ҳаракат қилдик.

    Ҳар бир тингловчи бир йилда бешта адибнинг ҳаёти ва ижодини ўқиб чиқишини мажбурий қилиб қўйдик. Бу битирувчиларга келажакда йиғилишларда ўз маърузаларида қандай сўзларни ишлатишларига ва нутқ тайёрлашларига ёрдам беради.

    Кечаги муаммолардан келиб чиқиб PR, яъни public relations — жамоатчилик билан алоқаларни қандай ўрнатиш, оммавий ахборот воситалари ва халқ билан мулоқот маданияти каби йўналишларни ўқув дастурларига киритдик. 

    Авваллари академия тингловчилигига қабул қилинган давлат хизматчиси икки йил иш жойидан ажралиб ўқирди, шуни бир йил қилиб қўйдик. Негаки замон шиддат билан ўзгармоқда.

    Иккинчи ўзгариш, компетенсия — билим ва амалиётни тенг ўқитиш тизимига ўтдик. Янги ўқув йилини бошлашдан олдин элликка яқин туманга чиқиб, ҳоким ва ўринбосарларга қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил қилдик. Бир вақтнинг ўзида тумандаги тизимли муаммоларни ҳам ўргандик. Дарсларда бугун амалиётдаги раҳбарлар кўп дуч келаётган муаммолардан кейс тайёрлаб, уни дарсларда ишлатяпмиз.

    Академия Жанубий Корея олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Нега айнан Жанубий Корея? Чунки биз босиб ўтаётган йўлларни босиб ўтган, охирги йигирма йилда давлат ривожланишига муҳим ўзгаришларни олиб келган шарқона давлат. Кореялик мутахассислар бугун биз дуч келаётган «снос» масаласи, қандай халқ дардини эшитиш, мулоқот қилиш бўйича тажриба алмашмоқда ва буни амалиётда синаб кўряпмиз.

    Эскича бошқарув режимида ишлаётган раҳбарлар ўзидан аввалги устозидан ўрганган, устози ўзидан олдинги устозидан ўрганган. Қарабсизки еттита авлод устозларидан ўрганган бир хил бошқарув тизимида ишламоқда. Бир хиллари эса ўз устида ишлаб, китоб ўқияпти-да, бутун дунё бошқа тенденциядан кетмоқда эканку деб ўзгармоқда.

    Биз инвесторлар билан ишламоқчимиз-ку, инвесторлар қаердан келади? Америкадан, ривожланган мамлакатлардан келяпти. Улар топ-500’га кирадиган таълим муассасаларида ўқиган. Чет эллик ҳамкорларимиз баъзан биз билан беш дақиқа гаплашганда XXI асрда ХХ аср одамидек фикрларимизни кўриб ҳайрон қоляпти. Баъзида эса «Ўзбекистонда шундай ақлли одамлар борми?» деган саволни бермоқда.

    Раҳбарларни бир кунда ўзгариб қолиши эҳтимоли жуда кам. Лекин ОАВ, жамоатчилик назорати — халқ яхши ёки ёмон раҳбарларни элакдан ўтказгандек ажратиб қўймоқда. Ислоҳот пайтида, ўтиш даврида ўз устида ишламайдиган, бошқарув тизими эскирганлар секин-секин пастга тушиб қолади, релсдан чиқиб кетаверади.

    Ўз навбатида, изланишда бўлган раҳбарларни халқ ҳам, ОАВ ҳам, академия ҳам қўллаб-қувватлаши шарт. Тасаввур қилинг, ўрта ёшли раҳбар еттита компетенсия бўйича яхши ишлаяпти. Лекин бир йўналишда хатолик қилди; уни бир кунда жазолаб ташламай, яна имконият беришимиз керак. Айниқса ёшларга.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳоким ҳиссиёти

    Ҳозирда Ўзбекистоннинг имижи кескин ўзгаряпти. Буни чет эл оммавий ахборот воситаларида «Мирная революция Президента Республики Узбекистана — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тинч инқилоби» номи остида чоп этилган мақолада ҳам кўришимиз мумкин. Шу даражада таъриф берилиб, олқишланмоқда.

    Бундай вазиятда хатти-ҳаракатларимизда масъулият бўлиши керак. Ким у ҳоким? Ҳоким масъулиятли ва ишончли касб эгаси. Эмоция билан одамларни бошқариб бўлмайди. Амир Темур айтган: «Ҳар қандай иккинчи ҳиссиёт билан қабул қилинган қарор хатоликдир». Ҳокимда ҳиссиётдан кўра ақл ва идрок биринчи навбатда туриши керак. Чунки ҳоким ўша туманга ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларда жавобгар шахс. Ҳамма ҳокимлар ҳам ёмон эмас. Маълум бир уч-тўрт ҳоким ёмон бўлди дегани неча мингга яқин давлат хизматчилари ёмон дегани эмас; иккитаси порахўр бўлди дегани ҳаммаси порахўр дегани эмас.

    Интервью беришдан қўрқадиган раҳбарлар

    Ўзим блогерлик қилиб тураман. Бу менинг мутахассислигимга ҳам яқин. Тадқиқот ишим — «Раҳбарларни тайёрлашда ва уларнинг касбий ўсишида замонавий тажрибалардан фойдаланиш».

    Мен блогер бўлишдан олдин уч ой ўзимни тайёрладим. Аввало блогер қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб топиб олдим. Бунинг учун ОАВ тўғрисидаги қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиб чиқдим. Хорижий мамлакатларининг тажрибасини ўргандим. Чунки блогер бўлсангиз, ўнг минлаб кузатувчингиз бўлса, шунча одамнинг фикрига таъсир қилиб қўйишингиз мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, тайёр бўлганимдан кейин фаолият юритяпман.

    Бугунги кунда кўпчилик раҳбарларимиз ОАВга маълумот бергиси келмайди, интервью беришдан қўрқади. Лекин ОАВ ҳам, блогерлар ҳам ўз-ўзидан хоҳлаган одамидан бориб интервью олмаяпти. Бир муаммо келиб чиқяпти, кейин ОАВ ходими ёки блогер ойдинлик киритиш учун боряпти. Ўша жойда раҳбар ёки ҳоким масалага ойдинлик киритиб, изоҳ берса, масала жойида ҳал бўлади. У ижтимоий тармоқларда айланиб, бошқача тус олиб кетмайди. Бу нимадан далолат беради? Маълумот етишмаслигидан. Черчилл айтган экан: «Ҳақиқат кийингунча ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади». Яъни ҳокимларга ва раҳбарга муомала ва нотиқлиқ маданияти ҳам керак бўляпти.

    Академияда, ўша куннинг (Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов «Kun.uz» мухбирига тажовуз қилган эди) эртасига — 3 сентябрдан тингловчилар учун нотиқлик, муомала маданияти ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича махсус курсини ишлаб чиқишни режа қилиб чиқдик. Чунки раҳбарларнинг ҳар бир хатосида ўзимизни кўряпмиз. Бу ерда хатолик бўляптими, бу хатоликни олдиндан башорат қила олмаймизми, бўлган хатоликка академияда унинг акси сифатида иш олиб боришимиз зарур. Жамиятда яна шунақа ҳоким ўринбосари чиқса, бизга қийин бўлади. Демак, бошқа чиқмаслиги (чиқиши мумкин бошқа муаммолар билан), худди шу муаммо қайтарилмаслиги учун бу каби ҳодисаларга тез ечим беришимиз даркор.

    Японча дублёрлик

    Биринчи навбатда қўнимсизлик масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Бунда энг катта қийинчиликлардан бири — раҳбар янги лавозимига киришганда ишнинг ичига кириб олиши учун камида беш-олти ой керак бўлади. Масалага Япония тажрибаси яхши ечим бўла олади.

    Айтайлик, раҳбарга ротация келди — икки-уч йил ишлади, яхши натижа беролмади. Японияда эски раҳбарни бугун кечаси ишдан олиб, бошқа одам қўйиш эмас, янги келаётган раҳбар билан эски раҳбар 10–15 кун бирга ишлаши йўлга қўйилган. Бўлажак раҳбар шу кунлар мобайнида эски раҳбар нима ишлар қиляпти, қаерда «снос» кетяпти, шуларни ўрганади. Бизда-чи? Битта ҳоким кетиб, ўрнига бошқаси келса, ўзидан аввалгиси чиқарган қарорни бекор қилади — тадбиркор бино қуриб қўйган, кейин нима қилишни билмай ўтиради. Шундай ҳодисалар бўлмаслиги учун янги раҳбар эски раҳбардан нима ишлар қилгани, қаерга имзо қўйгани, бошқа ишлар қай ҳолатда кетаётганини кўриб чиқади. Футболга қиёслайдиган бўлсак, бўлажак раҳбар эски раҳбарга дублёрлик қилади.

    Ўринбосарларга келадиган бўлсак, ташкилот битта раҳбарга эмас, тизимга боғланиши керак. Шунинг учун ҳар бир жойда бошқарув тизими ишлаши лозим.

    Масалан, Германияда раҳбарлар билан гаплашсангиз, уч йил аввал режалаштирилган ишларни қилаётганлигини айтади. Аниқроқ тушунтириб айтадиган бўлсам, уларда, мисол учун, бу йил 30 минг чақалоқ туғилса, уч йилдан кейин боғчадан шунча жой, етти йилдан кейин шунча болага мактаб партаси кераклиги режалаштириб қўйилади. Шу вақт мобайнида нечта раҳбар алмашса ҳам, шу режада кетилади. Яна нолдан бошланмайди, давом эттириб кетади. Уч йилдан кейин раҳбар келса, 23 минг нафар болага боғчада ўрин бўлса, 7 минг нафари учун хусусий боғча қуришни ўйлайди.

    Яна бир мисол, Сингапурдаги мактабларда иккита қарама-қарши ҳолатда баннерлар осиб қўйилган. Ўқитувчининг рўпарасидаги баннерда «Сен дарс ўтаётганингда аудиторияда камида бош вазир ёки вазир ўтирибди. Илтимос, дарсга виждонан ёндош» деган жумла ёзиб қўйилган. Ўқувчилар рўпарасидаги баннерга эса ёзиб қўйилган: «Давлатимиз келажаги буюк бўлиш ёки бўлмаслиги сен бугун олаётган билимга боғлиқ». Бўлди, ҳеч қанақа текширувчи керак эмас. Ўша бир-бирига қарама-қарши турган баннер бутун тизимни ишлатади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чет элда нималарни кўрдинг?

    Ўзбекистон Президентининг 2017 йилдаги фармонига асосан, академия магистратурасининг ҳар бир тингловчиси хорижий мамлакатга бориб, бир ой малака ошириб келиши йўлга қўйилган. Уларни чет элга ўқишга юборишдан мақсад — у ерда одамлар қандай яшаётганини кўзи билан кўриб келсин. Улар халқ билан қандай мулоқот қиляпти, иқтисодий тизим қандай, инвесторларни жалб қилиш услуби қандай, шу каби масалаларни ўрганиб келяпти. Ривожланган мамлакатларнинг давлат хизматчилари билан мулоқот қилдиряпмиз уларни.

    Тингловчилар малака ошириб қайтгандан сўнг «нималарни кўрдинг?» деб сўрасангиз, «қиладиган ишимиз кўп экан», деган жавобни айтади. Уларнинг дунёқарашида ўзгариш бўлганини сезасиз.

    Бугунги кунда Марказий банк, Молия ва Халқ таълими вазирликлари тизимига хорижда малака ошириб келган кадрлар кириб келганини кўришимиз мумкин. Улар ўша жойда катализатор вазифасини бажариб беряпти.

    Масаланинг иккинчи томонига қарайдиган бўлсак, ўзимизнинг олий таълим ҳам чет эл ўқитиш тизимига ўтиши керак. Ҳамма ҳам ҳорижда ўқиб келолмайди-ку. Таълим муассасаларимиз ҳам топ мингталикка киришни бошлаши лозим. Бу хорижий тажрибани ўрганиб, таълим жараёнига мос бўлган таълим тизимини жорий этишни талаб қилади. Фақат битта тизимга боғланиб қолмай, янгиликларни жорий этиш вақти келди. Дунёда change management – ўзгаришларни бошқариш, foresight — келажакни тўғри кўра олиш каби янги фанлар юзага келмоқда, тўртинчи саноат инқилоби рўй бермоқда. Таълим муассасаларимиз буларга тайёрми? Тайёрмаслари тайёрланиши, тайёрлари янада кучайиши керак.

    Ҳокимларни сайлов йўли билан тайинлаш ҳақида

    Сайлов, энг аввало, халқнинг ишонч аванси деганидир. Ишонч авансига икки томон — фуқаролар ҳам, ҳокимлар ҳам тайёр бўлиши керак.

    Ҳокимни сайлаётганда унга ишончимизни беришимиздан аввал «уч йилдан кейин нима ўзгаришлар бўлади?» деб сўраймиз. У саволларимизга аниқ жавоб бера олса, ишончимизни берамиз, жавоб беролмаса, акси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Раҳбар яхши ишласа, ҳамма сезади

    Яхши раҳбар, биринчи ўринда, жамоани ягона мақсад сари бирлаштира оладиган одам. Иккинчи ўринда, ходимларини эшита оладиган шахс. Учинчи навбатда, узоқни кўра олиши ҳам муҳим. Раҳбар бугун эртага нима бўлишини, бугунги қарори эртанги кунга қандай таъсир ўтказишини, индинга нима бўлишини, бир ой, уч йил, беш йилдан сўнг соҳада қандай ўзгариш бўлишини баҳолай билиши лозим. Тўртинчи жиҳат эса муомала. Охиргиси ва муҳими — халққа қулай хизмат кўрсата олиш. Раҳбар мана шу беш хислатни ўзида мужассам эта олса, буни сиз ҳам, мен ҳам сезамиз.
    03.10.2019, 20:29   Изоҳ (0)   49066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фарғонаазот» ходимларининг пахта теримига жалб қилиниши бўйича тарқалган хабарга муносабат билдирди

    03.10.2019, 19:30

    Аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади

    03.10.2019, 18:37

    Санкт-Петербургда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўзбекистонлик бошқарган такси иштирокида ЙТҲ рўй берди

    03.10.2019, 18:06

    Наманганда хотинини рашк қилиб, умрига зомин бўлган рецидивист 17 йилга қамалди

    03.10.2019, 17:49

    Навоийда ижара уйида фоҳишахона очган фуқарога озодликни чеклаш жазоси тайинланди

    03.10.2019, 17:19

    Ургут «Сувоқова» филиали мансабдорлари 256 миллион сўм пулни талон-торож қилди

    03.10.2019, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.