• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти шарҳи: Советлар британияликларни қандай қилиб жосусликка ёллаган? Экология сиёсатини ўзгартирган қиз

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Фиделнинг Путинга маслаҳатлари

    The Daily Express нашри Кубанинг марҳум собиқ раҳбари Фидель Кастро Путинга берган маслаҳатлари борасида қизиқарли мақола эълон қилди. Мақолада Россия президенти ўзига уюштирилган суиқасдлардан кейин Фидель Кастрога мурожаат қилгани борасида америкалик режиссёр Оливер Стоунга интервью давомида очиқлагани ҳақида ёзилади.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    2016 йил ноябрь ойида 90 ёшида вафот этган Кастрога ҳаёти давомида 600 мартадан кўпроқ суиқасд уюштирилган. Шу суиқасдлардан энг машҳури МРБ томонидан уюштирилган «портловчи сигара» воқеасидир.

    2012 йилда бир гуруҳ чечен жангарилари Путин ҳаракатланаётган автомобиль йўлига мина қўйиб, портлатиб юборишга уринган эди. Бу ҳақда ўша пайтлар The Times ҳам хабар қилган.

    2008 йили Қизил майдонда Путинни ўлдирмоқчи бўлганини айтган одам ҳибс этилган эди.

    Суиқасдлар ҳақида гапираркан, Путин ўз тансоқчиларига ишонишини айтиб шундай дейди: «Мен ўз ишимни қиламан, ҳимоя одамлари ўз ишини бажаради. Муваффақият билан. Мен уларга ишонаман».

    Сўнг Стоун КГБнинг собиқ агентидан ўз тақдири ҳақида қандай ўйлашини сўраган. Путин мулоқот жараёнида «бизнинг ҳам, сизнинг ҳам тақидирингиз ёлғиз Худога аён. Барчаси сиз ва биз бу ўткинчи дунёда нима қилишимизга боғлиқ» деган фикрни айтган.

    Бу интервью кескин ва совуққонлик билан иш кўрадиган кучли ва ҳокимиятпараст Путиннинг характерини кўриш имконини берди.

    Ҳозир Россияда ҳақиқий сайлов ўтказилиши талаби билан боғлиқ норозилик туфайли Путин сиёсатини диққат билан кузатишмоқда. Алексей Навальнийнинг ақлли овоз тактикаси ҳудудий сайловларда «Единая Россия» партиясининг обрўси ва натижаларига катта зарба берди.

    Энди Путин сайловчиларга маъқул бўлиш учун ўз бошқарувини юмшатиши мумкин, амалда эса сўнгги воқеалар бунинг тескарисини кўрсатяпти. Сайловдан сўнг полиция бутун Россия бўйлаб Навальнийнинг офисларида тинтув ўтказди.

    Ким Филби: кембрижлик жосуслар ким?

    The Times нашри совет разведкаси инглиз миллатига мансуб кемрижликлани ўз жосуси сифатида иш кўришга ёллагани ҳақида мақола чоп этди. Мақола 1934 йилдаги воқеалар қандай ривожланганига батафсил тўхталади.

    1934 йил июнь ойида Рижент-паркда совет разведкаси ёлловчиси Арнольд Дойч ва Кембриж университетининг ёш битирувчиси Ким Филби (Британия тарихидаги энг машҳур жосус) ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Бу учрашувда Кембриж жосуслик ячейкасининг ташкил этилиши, Ким Филбининг MI6 да узоқ давом этган фаолияти британ махсус хизмати учун ҳалигача давом этаётган жанжалга айланди.

    Орадан 29 йил ўтгач, 1963 йилда Ким Филби учрашув қай тарзда ўтгани, нималар ҳақида келишилгани ҳақида эсда қоларли ва шов-шувга сабаб эътироф битилган асар ёзди. Асарда ёзилишича, Ким Филбининг дастлабки учрашувини австриялик коммунист аёл Лици Фридман ташкил қилган. Филби учрашувда «Отто» тахаллусли агент билан жосуслик ишлари олиб бориш тартиби, Кембриждаги кейинчалик ёллаш мумкин бўлган бошқа коммунистлар ҳақида маълумот тўплаш ҳақида топшириқ олган.

    Филби The Times нашрининг хориждаги мухбири сифатида ишлар экан, MI6 нинг жосуси сифатида ҳам ишга жойлашган. Урушдан сўнг Вашингтондаги бўлимни бошқарган. У MI6 хизматини ташкил қилишда фаол қатнашган.

    Филби бошчилигидаги жосуслик тармоғи «Кембриж бешлиги» номини олган. Бешлик деб аталган бўлса-да, жосуслар анча кўп бўлгани тахмин қилинади. 1951 йилда Филбининг дўстлари Москвага қочиб кетгач, асосий шубҳа унинг ўзига тушган. Уни MI6 хизматидан истеъфога чиқишга мажбур қилишган, аммо у жавобгарликка тортилмаган. Байрутда фаолият юритар экан, бир пайтнинг ўзида ҳам КГБ, ҳам MI6 га ишлашда давом этган.

    1961 йилда Филбининг айби тўла исботга эга бўлгач, MI6 Байрутга унинг ортидан кузатиш учун дўсти Эллиотни юборган. Эллиот Филбининг квартирасини эшитиб борган, барча эшитганларини MI6 га етказган. Филби дастлаб КГБга ишлаганини рад этган, кейин икки энлик хат ёзиб, тавба қилган. Унинг тавба-тазарруси ярми ёлғон, ярми чин эди. У Эллиотга урушдан сўнг Россияга ишламай қўйганман деб айтган. Бу эса ёлғон эди. Эллиот Филбига бор айбини очиқчҳасига тан олиши, унга фойда келтиришини айтган ва кузатувни тўхтатиб, АҚШга учиб кетган. Шундан сўнг Филби Россияга қочиб ўтган.

    Кашмир сабаб уруш чиқадими?

    Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон баҳсли Жамму ва Кашмир штатида кескин жазо чоралари қўллаётгани туфайли икки орада янги уруш чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди, деб ёзади The Time нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Баёнот ортидан Дональд Трамп уч кун ичида икки марта тинчликка эришиш мақсадида Нарендра Моди билан учрашди. Трамп Модини олқишлар экан, икки тарафни муросага чорлади. БМТ саммитида чиқиш қилар экан, Имрон Хон Модини ирқчиликда айблади. Ҳинд миллатчиси Моди ҳукумати Кашмирда комендатлик соати жорий қилган ва аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган бу ҳудудни ташқи алоқадан узиб қўйган.

    «Кашмир халқини 50 кундан бери 900 минг аскар сиқувда ушлаб турибди. Оммавий қамоққа олиш, ёпиқ касалхоналар, ялпи ахборот қамали юз бермоқда», – деди Имрон Хон.

    Кашмир туфайли Ҳиндистон–Покистон можароси 1940-йилларнинг охирларида бошланган. Кашмирликларнинг аксарияти ҳинд ҳукумати аскарларидан норози.

    Моди Кашмирдаги ўзгаришларни ҳимоя қилиб, унинг мақсади минтақани исломий айирмачилардан ҳимоя қилиш эканини айтмоқда. Моди тарафдорлари унинг бу сиёсатини олқишламоқда.

    Хон уруш ҳақида гапирган бўлса-да, Трамп Моди ҳақида илиқ фикрда. Сешанба кунги мулоқот жараёнида Трамп Модини маълум ва машҳур Элвис Преслига қиёслади. Якшанба куни Хьюстонда Трамп Моди учун дабдабали қабул маросими уюштирди.

    Журналистларга юзланар экан, Трамп Моди билан учрашув ва суҳбат унга ёққанини, у билан суҳбатлашиш бошқаларга қараганда ўзгача эканини таъкидлади.

    Ўз навбатида, Моди ҳам Трампни мақтовлари билан сийлади: «У аниқ менинг дўстим. У аниқ Ҳиндистоннинг ҳам дўсти».

    Кашмир борасидаги қарама-қаршилик масаласига келганда Дональд Трамп ҳар икки тарафни битимга чақирди. Душанба куни Хон билан ўтказган учрашувда Трамп «биз ҳаммамиз тинчлик истаймиз» деб айтди.

    Хон шу ҳафта дунё раҳбарлари олдида Кашмир масаласини кўтарди. У Моди билан учрашув ўтказишга қизиқмади. «Афсуски, ҳозирда Ҳиндистонда ирқчи ҳиндлар ҳукумат тепасида қолмоқда», деб таъкидлади Имрон Хон.

    Хон, шунингдек, Трампга Эрон раҳбари Руҳоний билан ядровий кескинлик масаласида музокара уюштиришга воситачи бўлишини ҳам айтиб ўтди. Хон бу борада тафсилотларга тўхталмаган бўлса-да, Трамп кескинликни тўхтатишни сўрагач, душанба куни Руҳоний билан гаплашиб кўришини айтди.

    «Бу борада қўлимиздан келганини қиламиз», – деб айтди Покистон раҳбари.

    Тунберг эффекти

    The Bloomberg ахборот нашри 16 ёшли Грета Тунбергнинг БМТда чиқиши ортидан катта сиёсат саҳнасида ёш экология ҳимоячиси нутқи қандай акс садо бергани ҳақида мақола чоп этди.

    Сент-Люси раҳбари «Грета бизни асосли равишда танқид қилди, биз шунга арзиймиз», деб фикр билдирди. Трамп кутилмаганда саммитда пайдо бўлди, Рим папаси эса саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Душанба куни дунё раҳбарлари ва йирик компаниялар эгалари БМТ саммитида тўпланиб, ишончни оқламаша олмаётганини эътироф этди.

    16 ёшли швециялик Грета Тунберг «Сизлар қуруқ ваъдаларингиз билан менинг болалигим ва орзуларимни ўғирладингиз. Қандай журъат қиляпсиз?!», деб нутқ сўзлади.

    Ҳеч ким унга қарши чиқа олмади. Аксинча, кўпчилик унинг нутқини олқишлади.

    Душанба куни БМТ Бош ассамблеясининг икки ҳафталик саммити билан ёнма-ён равишда БМТ иқлимий ҳаракати саммитида бош котиб Антонио Гуттериш дунё раҳбарларини парник газлари чиқарилишини чеклашга ва сайёрамиздаги иссиқлик даражаси кўтарилишининг олдини олишга жиддийроқ ёндашиб, мажбуриятлар олишга чақирди. Саммитда вақти-вақти билан Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модиларнинг айбдорлик оҳангидаги иродлари янгради. Кутилмаганда бу ерга Трамп ҳам келди, аммо сўзга чиқмади.

    Давлатлар ва компаниялар дунё иқлими исишига қарши миллиардлаб доллар сарфлашга тайёр эканини билдирди, аммо ҳеч ким амалга ошираётган ишидан ташқари мажбурият олишни истамади.

    Дунё иқлими исишига энг катта таъсир ўтказаётган АҚШ ва Хитой раҳбарларининг бу саммитда чиқиш қилмагани яққол кўзга ташланди.

    Собиқ давлат котиби Жон Керри «Бирор-бир мамлакат ўз ишини қилмаяпти. Фарзандларимиз кўчага чиқиб, бизга танбеҳ беришга уринаётгани бежиз эмас» деди.

    Душанбадаги иқлим саммити асосий жиҳатлари.

    Оптимизм ҳисси

    Саммит арафасида Антонио Гуттериш давлат бошлиқларида муаммони кечиктириб бўлмаслик ҳиссини уйғотишга  уринди. Давлат бошлиқларини аср охирига бориб сайёра 3 даража ҳароратга исиши борасида огоҳлантирди. Қайғули маълумотларга қарамай, давлат раҳбарлари ҳали кеч эмаслигини, муамонинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

    Трампнинг кутилмаган ташрифи

    Кутилмаганда Дональд Трамп Майкл Пенс ва Майк Помпео ҳамда маъмурият бошлиғи вазифасини бажараётган М. Малвайни билан саммитга ташриф буюрди. У Гретанинг чиқишини тинглади.

    Иқлим ўзгариши борасида ўз ҳиссасини қўшаётганини кўрсатиш мақсадида якшанба куни иқлим тўғрисидаги тадбирни бойкот қилмоқчи эмаслигини билдириб, Хьюстондаги тошқин борасидаги брифингда ўзининг иқлим борасидаги муаммолардан хавотирда эканини билдиришга ҳаракат қилди. Трамп унда кибр йўқлиги, жуда бандлигини, тошқинлар ва иқлимий ўзгаришлардан хавотирда эканини таъкидлади.

    Трампга ҳужумлар

    Аммо бу Трамп танқидчиларини тўхтата олмади. Трампни бундан олдин ҳам 2017 йилда Париж битимидан чиққани учун танқид қилишган.

    Калифорния губернатори Гевин Ньюсом «иқлим масаласида президентимизнинг менсимаслик муносабати бизга келажакда қандай таъсир қилишини билмайман. Менинг қанотларим синди», деганди.

    Хитой ташқи ишлари вазири Ван И «дунё АҚШсиз ҳам иқлим ўзгаришига қарши курашиши мумкин»лигини айтди.

    Вашингтон губернатори Жей Инсли «ҳеч бир мамлакат иқлим ўзгаришларини рад этаётган Трамп ортидан қоядан сакрамайди», деб таъкидлади.

    Россиянинг совғаси

    3,5 йилга орқага қадам ташлашдан кейин Россия президенти Париж битимини тасдиқлашга қарор қилди. Бу қарор кўпроқ иқлимий ўзгаришларга қўшилишдан кўра геосиёсий дипломатия ва иқтисодий манфаатдорликдай кўринди. Франция раҳбари бу қарорни «кутилмаган совға» деб атади.

    Янги норозиликлар

    БМТ саммити иштирокчилари иқлимий ўзгаришларни муҳокама қилаётган бир пайтда Вашингтон кўчаларида иқлимий сиёсат тарафдорларининг намойишлари давом этди. Экотадбир фаоллари «Ҳаёт учун қўзғал!», «Ҳақиқатни сўзла!» шиорлари билан кўча ҳаракатини тўсиб қўйди.

    Германия ва Британия ҳаракатни кучайтиради

    Германия иқлимий ўзгаришларга қарши курашда ривожланаётган мамлакатларга 4,4 миллиард доллар ажратишга ваъда берди. Бу аввалги ваъда қилинган маблағдан икки баробар кўпдир. Меркель бу муаммони биргаликда ҳали қилиш кераклигини ва мауммони саноати ривожланган мамлакатлар келтириб чиқарганини алоҳида қайд этди.

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон иқлимий ўзгаришларга қарши курашиш учун ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам дастурини беш йил мобайнида 14,4 миллиард долларга етказишга ваъда берди. Олдинги мажбурият 7,2 миллиард долларга тенг эди.

    Корпорациялар мажбурияти

    Корпорациялар қайта тикланадиган энергия воситаларини сотиб олиш ва углерод чиқаришни камайтиришга кўплаб ваъдалар берди. Amazon компанияси 2040 йилгача маҳсулотларни етказиш учун 100 минг электромобилга буюртма беришни ваъда қилди.

    Google компанияси қайта тикланадиган энергия воситаларини катта ҳажмда сотиб олишини таъкидлади.

    Электр жиҳозлар ишлаб чиқарувчи энг йирик Schneider Electrics компанияси 2025 йилгача углероддан фойдаланишни 0 фоизгача туширишни баён қилди.

    13 та энг йирик нефть-газ соҳасида фаолият юритадиган компаниялар иссиқлик газини ушлаб қолувчи технологиялар учун энг йирик сармоя киритишларини маълум қилди.

    БМТ бош котиби 77 давлат шундай улкан ваъдалар билан ташаббус кўрсатгани иқлимий ўзгаришларга қарши курашда тараққиёт эканлигини айтди. У барчани яшил иқтисодиётга ўтишга даъват этди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    29.09.2019, 08:32   Изоҳ (0)   49326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистондаги президентлик сайловида овоз бериш якунланади

    28.09.2019, 23:35

    Рамзан Қодиров Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган шахсларни топишни буюрди

    28.09.2019, 20:49

    Жанубий Кореяда юк ташувчи кема портлади (видео)

    28.09.2019, 19:04

    Америкаликларнинг 47 фоизи Трампга қарши импичмент бошлаш қарорини қўллаб-қувватлади

    28.09.2019, 18:43

    Владимир Путиннинг 2024 йилга келиб Совет Иттифоқини қайта тиклаш режалари йўқлиги маълум қилинди

    28.09.2019, 17:41

    Қозоғистонда эркак 17 ёшли қизни 2 яшар жияни гувоҳлигида зўрлади. Жиноятчи собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими деб тахмин қилинмоқда

    28.09.2019, 16:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда гилос мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15

    Россия чемпионатида мавсум якунланди. Легионерларимиз қандай натижа қайд этди?

    Спорт | 25 май, 12:01

    Тирноқларга назар: агар сизда шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг 

    Гўзаллик | 25 май, 12:00

    Европа Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади — Bloomberg

    Дунё | 25 май, 11:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.