Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 24 сентябрь, сешанба куни Нью-Йоркда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Томас Гремингер билан учрашди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга содиқлик тасдиқланган.
«ЕХҲТ бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Томас Гремингер декабрь ойидаги бўлажак парламент сайловини халқаро демократик стандартларга тўлиқ мос равишда шаффофликни таъминлаган ҳолда ва адолатли ўтказиш бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини олқишлаган.
ЕХҲТ бош котиби Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро мамлакатга халқаро кузатувчилар сифатида биринчи марта тўлақонли делегацияни жўнатишга тайёр эканлигини билдирган. «Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди», — дея қўшимча қилинган ахборотда.
Изоҳ (0)