• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролбўйида қишлоқ ривожланишига кўмаклашиш лойиҳаси ишга туширилди

    26 сентябрь, пайшанба куни Нукусда «Барқарор қишлоқ ҳудудлари ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш» қўшма лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот хизмати

    Бу БМТнинг Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди (ИХКТФ) томонидан молиялаштирилаётган биринчи лойиҳа бўлиб, унинг бюджети 1 463 900 АҚШ долларига тенг.

    Лойиҳанинг мақсади минтақадаги энг заиф жамоаларда Орол денгизи инқирози натижасида вужудга келган экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни юмшатишдир. Асосий тадбирлар шу йўналишда ечимлар мажмуасини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, шунингдек, Мўйноқ ва Чимбой туманларида аҳоли учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконларини яратиш, турмуш даражасини ошириш ва барқарор туризмни ривожлантиришга қаратилган.

    «Оролбўйи минтақасига кўмак кўрсатиш масалалари БМТТД учун муҳим аҳамиятга эга, биз минтақадаги иштирокимизни кенгайтириш бўйича ишларни давом эттирамиз.

    Ушбу йўналишдаги ҳамкорликка янгича ёндашув Ўзбекистон Президентининг Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш ташаббусига асосланади. Шу нуқтаи назардан, БМТТД минтақада Барқарор Тараққиёт Мақсадларига эришиш учун инновацион ечимларни амалга ошириш бўйича жаҳон тажрибасини таклиф этади», — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска маросим иштирокчиларига қаратилган табрик нутқида.

    Фото: Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот хизмати

    Лойиҳани амалга ошириш натижасида 2230 дан ортиқ қишлоқ аҳолисига ичимлик суви етказиб берилади, 1000 дан ортиқ заиф жамоаларнинг вакиллари кичик ва ўрта бизнесда, шунингдек, экотуризм соҳасида даромад олиш имкониятларини кенгайтирадилар. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзор барпо этиш орқали иқлим ўзгаришига мослашишда ҳам кўмак кўрсатилади.

    ИХКТФ лойиҳавий таклифлари учун аризалар дастлабки қабул қилиниши жорий йил бошида эълон қилинган эди. Бунда устувор йўналишлар сифатида экологик хавфсизликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида хавфсизликни таъминлаш ҳамда ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, асосий коммунал хизматлардан, ижтимоий ҳимоя, сув таъминоти, санитария ва таълим соҳаларидан фойдалана олиш имкониятини яхшилаш белгиланган эди.

    Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан умумий қиймати 4,23 миллион АҚШ доллари қийматига эга бешта лойиҳа тақдим этилган эди. Ҳукумат, БМТ ташкилотлари, донорлар — Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Япония элчихонаси, маҳаллий ННТ вакилларидан иборат Бошқарув кенгаши томонидан лойиҳа таклифлари ўрганиб чиқилгандан сўнг умумий қиймати 3,085 миллион АҚШ долларига тенг иккита лойиҳа тасдиқланди.

    Орол денгизи минтақаси учун ИИТФБ халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва донорлик ҳамжамиятининг маблағларини сафарбар этиш орқали экологик, иқтисодий, озиқ-овқат, ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш учун ноёб ягона платформа ҳисобланади.

    26.09.2019, 19:44   Изоҳ (0)   10679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Суд қарорини олқишлаймиз». Ўзбекистон Омбудсмани Андрей Кубатин иши бўйича баёнот берди

    26.09.2019, 19:13

    «Халқ банки» Бўка филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    26.09.2019, 18:57

    Журналист Фарҳод Маҳмудов Зайнилобиддин Низомиддиновга ўринбосар бўлди

    26.09.2019, 17:53

    «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг нархи яна пасайди

    26.09.2019, 16:51

    Ставрополда қулликда тутиб турилган етти ўзбекистонлик россиялик кўнгиллилар ёрдамида Ватанга қайтарилди

    26.09.2019, 15:49

    «Тириклигимни исботламоқчиман». Расман 1998 йилда «ўлган» қашқадарёлик адолат изламоқда

    26.09.2019, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.