Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда. У энди Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.
Муқаддам ЎзМТРК «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йил сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланган эди.
Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён ЎзМТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)