Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан 23 сентябрь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги «Сурхонгеология» давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, қарор билан «Ҳисоргеология» давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида «Сурхонгеология» давлат корхонаси ташкил этилган.
Сурхондарё вилояти минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, ҳудудда фойдали қазилмаларнинг янги турларини ва саноатбоп конларини аниқлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун замин яратиш корхонанинг асосий вазифаларидан биридир.
Изоҳ (0)