Тошкент вилоятида 23 сентябрь куни соат 09:00 атрофида Бўка тумани Истиқлол кўчасидаги уйларнинг бирида молхона ёниб кетган, дея хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Ёнғин ҳақидаги хабар ўт ўчирувчиларга 09:08 да келиб тушган, 09:16 да эса воқеа жойига иккита ўт ўчириш бўлинмаси етиб борган. Олов 09:35 да қуршаб олиниб, 11:05 да тўлиқ ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида молхонанинг 90 квадрат метр майдонда томи ва у ерда сақланган сомон пресслари ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ», — дейилади расмий ахборотда.
Ёнғиндан молхонанинг 80 квадрат метр майдони сақлаб қолинган ва аланганинг яшаш уйига ўтиб кетиши олди олинган. Қўшимча қилишларича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)