Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 5-тури доирасида 22 сентябрь, якшанба куни 5 та беллашув якунланди.

Фото: Twitter/@realmadriden

Турнинг марказий ўйинида Зинедин Зидан бошқарувидаги Мадриднинг «Реал» клуби сафарда Хулен Лопетеги бошлиқ «Севилья» билан баҳсга киришди.

Учрашувдаги ягона гол 64-дақиқада урилди. Унга «Қироллик клуби» ҳужумчиси Карим Бензема муаллифлик қилди.

Шу тариқа мадридликлар меҳмонда кечган баҳсда «Севилья» устидан кичик ҳисобда устун келди ва 3 очкони қўлга киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 11 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Севилья» эса 10 очко билан 5-ўринда бормоқда.

5-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги вазият:

Ла Лига

5-тур баҳслари

21 сентябрь, шанба

«Вильярреал»—«Вальядолид» 2:0

Голлар: 1:0 — 77, пенальти Касорла, 2:0 — 89 Онтиверос

«Леванте»—«Эйбар» 0:0

«Атлетико»—«Сельта» 0:0

«Гранада»—«Барселона» 2:0

Голлар: 1:0 — 2 Азиз, 2:0 — 66, пенальти Вадильо

22 сентябрь, якшанба

«Хетафе»—«Мальорка» 4:2

Голлар: 1:0 — 7, автогол Баба, 2:0 — 33, пенальти Молина, 3:0 — 63 Ньом, 3:1 — 70 Будимир, 3:2 — 77 Будимир, 4:2 — 84 Родригес

«Эспаньол»—«Реал Сосьедад» 1:3

Голлар: 0:1 — 18 Виллиан Жозе, 0:2 — 34 Виллиан Жозе, 1:2 — 71, автогол Сальдуа, 1:3 — 75 Исак

«Валенсия»—«Леганес» 1:1

Голлар: 1:0 — 21, пенальти Парехо, 1:1 — 35 Оскар Родригес

«Атлетик»—«Алавес» 2:0

Голлар: 1:0 — 38, пенальти Рауль Гарсия, 2:0 — 72 Муниаин

«Севилья»—«Реал» 0:1

Гол: 0:1 — 64 Бензема

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!