Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 5-турида Эрнесто Вальверде бошлиқ «Барселона» клуби сафарда «Гранада» меҳмони бўлди.
Каталония клуби ушбу учрашувда рақибларига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қизиги, «Барселона» кетма-кет еттита сафар беллашувида ғалаба қозона олмади. Бунда барча мусобақалардаги иштирок ҳисобга олинган.
Клуб сўнгги бор сафар ўйинида 2019 йил 23 апрелида «Алавес» устидан ғалаба қозонганди.
«Барселона» сафардаги сўнгги 7 та ўйини:
- «Сельта»—«Барселона» 2:0
- «Ливерпуль»—«Барселона» 4:0
- «Эйбар»—«Барселона» 2:2
- «Атлетик»—«Барселона» 1:0
- «Осасуна»—«Барселона» 2:2
- «Боруссия Д»—«Барселона» 0:0
- «Гранада»—«Барселона» 2:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)