Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 5-турида Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби сафарда «Гранада» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Каталонияликлар Ла Лиганинг ортда қолган 5 та турида атиги 7 очко жамғарди. Бу «Барселона»нинг мусобақанинг 25 йиллик тарихидаги энг ёмон кўрсаткичи бўлди.
Сўнгги бор «Барса» 1994/95 йилги мавсум стартида ҳам атиги 7 очко тўплаганди.
Бундан ташқари клуб «Гранада»га қарши беллашув давомида атиги бир марта дарвоза томон аниқ зарба берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)