Тошкент марказий вокзалидан «Тошкент—Тўрткўл—Мискент—Тошкент» йўналиши бўйича «Саломатлик» поезди йўлга чиқди, дея хабар бермоқда ЎзА.
22—27 сентябрь кунлари ушбу йўналишда истиқомат қилаётган аҳоли мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Шунингдек, ҳудуддаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга, кам таъминланган, ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўрикдан ўтган аҳолига ногиронлар аравачалари, дори-дармон, санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами тарқатилади.
Изоҳ (0)