Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 18 сентябрь, чоршанба куни бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

-52 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмаси учун курашда болгариялик Даниел Асеновга қарши баҳс олиб борди. Унда ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа ярим финалга йўл олган Зоиров камида Жаҳон чемпионати бронза медалини ўзи учун кафолатлаб қўйди.

Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!