• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Салоҳ Мертенсга, Клопп эса Анчелоттига қарши. «Наполи»—«Ливерпуль» тўқнашуви ҳақида

    Футбол мухлислари орзиқиб кутган Европанинг энг нуфузли мусобақаси — Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми 17 сентябрь, сешанба куни старт олади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Қуръа гуруҳ босқичидаёқ бир нечта гранд клубларни бир-бирига рўбаро қилиб қўйди. Шу жумладан, эски танишлар — «Наполи» ҳамда «Ливерпуль»ни ҳам. Ўтган мавсумда ҳам ушбу клублар гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаган эди. Ўшанда томонлар ўз майдонидаги ўйинларни бир хил ҳисобда ўз фойдасига ҳал этганди — 1:0. Гуруҳ босқичи сўнги туридан кейин иккала клубда ҳам 9 очко мавжуд эди. Аммо «Ливерпуль» тўплар нисбати эвазига плей-оффга йўл олганди. «Наполи» эса иштирокини Европа Лигасида давом эттиришга мажбур бўлганди. Бу сафар эса иккала жамоа яна бир гуруҳда. Фақат ПСЖ ҳамда «Црвена Звезда»сиз. Уларнинг ўрнини эса «Генк» ҳамда «Зальцбург» клублари билдирмасликка ҳаракат қилиб кўради. Хўш, жамоалар ушбу беллашувга қанчалик тайёр? Учрашув атрофида нималар юз бермоқда? Қуйида шу каби саволларга жавоб излаб кўрамиз.

    «Ливерпуль»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    «Ливерпуль» — Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби. Мерсисайд клуби ўтган йили «Наполи»га қарши сўнгги тур баҳсида Алиссонинг иккинчи бўлим охирларидаги қойилмақом сейви туфайли гуруҳдан чиқишни уддалаган эди. Бу сафар Алиссон «қизиллар»га ёрдам бера олмайди. Аммо Юрген Клоппа жамоасининг кайфияти аъло даражада. «Ливерпуль» Премьер Лигада 5 та турдан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда яққол пешқадам бўлиб турибди. Клубнинг ҳужум триоси Салоҳ—Мане—Фирмино ўз ишини аллақачон бошлаб юборган. Ван Дейк бошчилигидаги ҳимоя қўрғони эса ўтган мавсумдагидек ишончли ҳаракат қилмоқда. Вейналдум ҳамда Фабиньо тандеми эса ўзига юклатилган вазифани аъло даражада уддаламоқда. Уларга жамоа сардори Жордан Ҳендерсон кўмакчи бўлиб турибди. Ҳаммасидан ҳам «Ливерпуль»нинг мавсумни аъло даражада бошлагани «Наполи»га катта қийинчилик туғдириши кутилаётган ҳолат, назаримизда. Сафарда ўйнашига қарамай Клопп шогирдларини ушбу учрашувнинг фаворити сифатида эътироф этса бўлади. Ҳаттоки, бу ҳолатга «қизиллар»нинг ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги барча сафар ўйинларини мағлубият билан якунлагани ҳам таъсир кўрсатади деб ўйлаш фикридан йироқмиз.

    «Наполи»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Карло Анчелотти жамоаси «Ливерпуль»дан фарқли ўлароқ мавсум стартини барқарор ўтказа олаётгани йўқ. А Сериянинг илк турида «Фиорентина» устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган «Наполи» 2-турда эса «Ювентус»га худди шу тарзда мағлуб бўлди. 3-турда эса «Сампдория» мағлуб этилди — 2:0. Марказий ҳимоя чизиги‘ учун «Рома»дан олиб келинган Костас Манолас ҳозирча ҳаддан ташқари мақтаб юборилаётган (клуб президенти томонидан) Калиду Кулибали билан бир-бирини тўлиқ тушуниб олмаганини шу иккала ўйиноқ тасдиқлаб турибди. Бу борада Карло отанинг олдида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги ойдинлашади. Мухлислар клуб ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғидан эса унчалик хавотир олмаса ҳам бўлаверади. Боиси Кальехон—Мертенс—Инсинье триосига энди мексикалик Ирвинг Лосано ҳам қўшилди. Ҳатто Лосано «Ювентус»га қарши захирадан майдонга тушибоқ гол урди. Марек Ҳамшик клубни тарк этгач, унинг ўрнини Пётр Зелиньски ҳамда Аллан билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Уларга ёрдамчи сифатида эса ёзги трансферлар вақтида Элиф Элмас олиб келинди. Умуман олганда, «Наполи»ни ўз майдонида ўйнаши ҳисобга олинса, «Ливерпуль»ни олдинда осон бўлмаган баҳс кутиб турганини таъкидлаш лозим.

    Мураббийлар фикри

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Улар бизга қарши икки ўйиндан сўнг мусобақани тарк этишига тўғри келди. Шундай экан, улар бизга қарши қаттиқ тайёргарлик кўрган. «Наполи» чиндан ҳам кучли жамоа. Бу биз учун осон ўйин бўлмайди. Неаполда яхши натижага эришишимиз учун етарли даражада кучли ўйин кўрсатишимиз лозим. Айнан шу нарсагина мени хавотирга солмоқдаЮрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи

    Фото: ФотМоб

    Фото: ФотМоб
    Бизнинг мақсадимиз — гуруҳдан чиқиш. Европанинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу биз учун муҳим текширув бўлади. «Ливерпуль» катта ўсишга эришди. Ўтган мавсум жамоага ишонч тақдим этди. Аммо «Наполи» ҳам таркибни кучайтириб олди. Жамоам қандай ҳимояланиш ва ҳужум қилиш керак эканлигини яхши билади. «Наполи» ўз ўйинини кўрсатиши керак.

    Карло Анчелотти, «Наполи» бош мураббийи

    Қизиқарли фактлар

    • «Наполи» Еврокубоклар доирасида бирор марта инглиз клубларига ўз майдонида мағлуб бўлмаган
    • «Наполи»нинг бу борадаги кўрсаткичи: 5 та ғалаба, 1 та дуранг
    • «Ливерпуль» ва «Наполи» расмий ўйинларда атиги 4 марта тўқнаш келган
    • «Наполи» расмий ўйинларда «Ливерпуль»ни атиги 1 марта мағлуб этган (ўтган мавсум)
    • «Ливерпуль» эса «Наполи» устидан икки марта ғалаба қозонган.
    • Томонлар ўртасидаги битта баҳс дуранг билан якун топган

    Тахминий таркиблар

    «Наполи»: Мерет — Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Руй — Аллан, Зилински, Руис — Кальехон, Инсинье — Мертенс

    Ўйнамайди: Аркадиуш Милик, Алсаид Ҳюсай

    «Ливерпуль»: Адриан — Робертсон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд — Фабиньо, Ҳендерсон, Вейналдум — Салоҳ, Фирмино, Мане

    Ўйнамайди: Алиссон, Натаниэл Клайн

    17.09.2019, 17:42   Изоҳ (0)   16874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон футбол бўйича U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

    17.09.2019, 16:38

    Ўзбекистонлик икки нафар курашчи Токио—2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

    17.09.2019, 15:04

    Тўхтамаётган «Ливерпуль», уйғонган «Челси» ва «Тоттенҳэм», «канарейкалар»дан тарсаки еган «Ман Сити». АПЛда тур тафсилотлари

    17.09.2019, 14:34

    Бокс бўйича ЖЧ—2019. Ўзбекистонлик 6 нафар боксчи бугун чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади

    17.09.2019, 11:35

    Пешқадамни енга олмаган «Бавария», «Боруссия Д»нинг «Барселона» билан ўйин олдидан голлар шоуси. Бундеслигада тур тафсилотлари

    17.09.2019, 11:10

    Азарнинг Мадриддаги дебюти, «Атлетико»ни тўхтатган «Реал» футболчиси ва Мессининг ўринини билдирмаган 16 ёшли футболчи. Ла Лигада тур тафсилотлари

    16.09.2019, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.