Акмал Жумабоев Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Иттифоқ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жумабоев бунгача 2018 йилдан буён Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Август ойида Ёшлар Иттифоқининг раиси ўзгаргани маълум бўлган эди — Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига шу вақтгача унинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Алишер Саъдуллаев ташкилот раҳбарига айланган эди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ходимларининг маоши кечикмоқда
Изоҳ (0)