Шайхонтоҳур тумани Мажбурий ижро бюроси банклар фойдасига кредит қарздорлик суммасини тўлиқ ундириб берди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълумотда қайд этилишича, «Агробанк» ОАТБ Хоразм вилояти Питнак филиали фойдасига 564 миллион 430 минг сўм, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Қўнғирот филиали фойдасига 460 миллион сўм, ТИФ «Миллий банк» Тошкент шаҳри бош бошқармаси «Саёҳат» филиали фойдасига 500 миллион сўм ундирилган.
Шайхонтоҳур тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан жами 1 миллиард 524 миллион 430 минг сўм миқдорда кредит қарздорлиги ундириб берилган.
Аввалроқ МИБнинг «Ўзбекистон почтаси» фойдасига «Ўзтрансгаз»дан 1 миллиард сўм ундириб бергани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)