Бухоро шаҳрида фаолият юритган қиморхона фош этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Турди Фароғий кўчасида яшовчи, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган 44 ёшли фуқаро Фурқат Комилов (исм-фамилияси ўзгартирилган, барча ўхшашлик тасодиф) вилоят марказининг «Ўтрор» аҳоли пунктидаги яшаш уйида 8 нафар «қўноқ»ни меҳмон қилади. Хуфиёна йиғин қиморбозлик мақсадида «чақирилгани» кейин маълум бўлади.
«Ўйиннинг айни авжида ‘белига тепган’ ходимлар даврага тикилган 1 миллион 950 минг сўм ва 50 АҚШ долларини, карта ва бошқа буюмларни далилий ашё сифатида расмийлаштириб олади», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан қиморхона эгаси Ф.К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси, 1-қисмига мувофиқ иш қўзғатилди. Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан бу йўналишдаги махсус рейд тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)