Яккасарой туманига ҳоким тайинланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабар беришларича, халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Анвар Сайфутдинов пойтахтнинг Яккасарой туманига ҳоким этиб тайинланган.
У 2004 йилдан ҳозирги вақтгача «Наврўз-ФТ» компанияси, Sanico Trading хусусий корхонаси, Shinkonrakttorg шуъба корхонаси ва Sanico Group компаниясида раҳбарлик лавозимларида ишлагани айтилмоқда.
«Анвар Сайфутдиновни табриклаймиз ва Яккасарой тумани ҳокими сифатидаги фаолиятида ютуқларга эришишига умид қиламиз», — дея тилак билдирилган пойтахт ҳокимлиги ахборотида.
Аввалроқ Яккасаройнинг аввалги ҳокими Бахтиёр Шомуротов пойтахтнинг бошқа — Сергели туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Сергелининг аввалги ҳокими Нозим Ҳусанов эса Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланиши кутилмоқда — унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.
Изоҳ (0)