Оқ уй Украинага Конгресс томонидан маъқулланган 250 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни ажратадиган бўлди, деб хабар қилади Meduza.
Конгресс июнь ойида Украинага 250 миллион доллар ажратишни маъқуллаган эди. Август ойининг охирида эса Дональд Трамп администрацияси пулларнинг ўтказилишини блоклаб қўйганди. CNN телеканалининг хабар беришича, бу Трампнинг ажратилган пуллар АҚШ манфаатларига қанчалик мос келишини таҳлил қилиш истагига боғлиқ бўлган.
Пул маблағлари 30 сентябргача, АҚШда молиявий йил якунлангунига қадар ўтказилиши керак эди. Акс ҳолда Конгресс яна қайтадан қарор қабул қилишига тўғри келарди.
Таъкидлаш керакки, АҚШ 2014 йилдан буён Украинага 1 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам маблағларини ажратган.
Изоҳ (0)