Twitter маъмурияти Куба Коммунистик партияси ва унинг етакчиси Рауль Кастронинг расмий аккаунтларини блоклаб қўйди. Бундан ташқари Кастронинг қизи ва бир қатор Куба расмий ОАВ журналистларининиг ҳам аккаунти блокланган, деб хабар беради Meduza.
Reuters агентлигининг ёзишича, блокировка Куба президенти Мигел Диаз-Канелнинг АҚШ санкциялари туфайли яқинлашиб келаётган энергетик инқироз ҳақида халқни огоҳлантирганидан сўнг рўй берди.
Twitter вакилининг сўзларига кўра, компаниянинг жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга қарши сиёсатида фойдаланувчилар аккаунтлари тармоғидан фойдаланиб, бирон-бир мавзуни сунъий равишда оммалаштириш тақиқланади.
Куба Ташқи ишлар вазирлиги Twitter’нинг ушбу ҳаракатини «инқилобчиларнинг ҳақиқатни ҳимоя қилишдаги баёнотларини чеклаш бўйича аниқ келишилган операция», деб атади.
Изоҳ (0)