Британия ҳукумати кескин Brexit’га тайёргарлик режасини маълум қилди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ». Уни The Sunday Times газетаси август ойидаёқ қўлга киритган.
Хабарда айтилишича, агар Европа Иттифоқидан битимсиз чиқса, Буюк Британия ёқилғи, озиқ-овқат, дори-дармон етишмовчилигига, шунингдек, порт ишида узилишларга, Ирландия билан чегарада тартибсизлик ва оммавий норозиликларга дуч келади.
Yellowhammer деб номланувчи режани газета Европа Иттифоқидан кескин чиқиш учун стандарт ҳаракатлар режаси деб атаган. Ҳукумат эса бу режани энг ёмон сценарий деб атаган.
Ҳукумат, хусусан, янги маҳсулотлар олиш имкониятининг камайиши ва улар нархининг ошишидан ҳавотирда. Бундан ташқари, ҳукумат прогнозларига кўра, юк машиналари Ла-Манш орқали 2,5 кунга кечикиб ҳаракатланади, шунингдек, мамлакатда ёқилғи етишмовчилиги кузатилади.
Бундан аввал Буюк Британия қироличаси 31 октябрь битимисиз Европа иттифоқидан чиқишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллаганди.
Изоҳ (0)