• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳозирги замон мустамлакачилари. Хитой ва Туркия уларнинг сафига қўшиладими? Британия иқтисодиёти хавф остида. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Эмиграцияни танлаётган америкаликлар

    The Economist нашри Лотин Америкаси мамлакатларидаги демографик вазиятни шарҳлар экан, нима учун бу мамлакатлар аҳолиси минтақани тарк этаётганини изоҳлайди. Эмиграция сабаблари сифатида жиноятчилик даражаси юқори экани, иқтисодиёт аянчли аҳволда экани ва коррупция каби салбий омиллар келтирилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Масалан, венесуэлаликларни хорижга кетишга мажбурловчи бир қанча сабаблари бор. Ҳукумат ўтган давр ичида расмийларга норозилик билдирган 5 287 шахсни жисмонан йўқ қилди, инфляция даражаси ўта юқорилигича қолмоқда, 2018 йилнинг дастлабки чорагида аҳолининг турмуш даражаси ўта ёмонлашди. Мамлакатнинг 13 фоиз аҳолиси қарийб 4 миллиондан ортиқ венесуэлаликлар мамлакатни тарк этди.

    Сальвадор, Гондурас ва Гватемала фуқаролари ҳам оммавий равишда ўз мамлакатларини тарк этмоқда. Зўравонлик, қашшоқлик одамларни ҳолдан тойдирди ва ноқонуний муҳожир ташувчи «тадбиркорлик» фаолияти ривожланмоқда. Муҳожирлар масаласи АҚШ чегарасида янада оғриқли муаммоларни келтириб чиқармода.

    АҚШда жойлашган Gallup ижтимоий сўров маркази ўтказган сўровномаларга биноан Лотин Америкасининг 19 мамлакатидан 15 тасида истиқомат қилаётганлар «мамлакатингиздан кўчиб кетишни истайсизми?» деган саволга «Ҳа» деб жавоб берган.

    Бразилияда жиноий тўдалар орасида келиб чиққан ихтилофларда 2017 йилнинг ўзида 63 380 нафар шахс ҳалок бўлган натижада бразилияликларнинг 33 фоиз аҳолиси ўз мамлакатини тарк этиш истагини билдирган.

    Қитъанинг бошқа мамлакатларида эса давлатни бошқаришдаги расмийларнинг уқувсизлиги норозиликнинг бош сабабидир. 2010 йилда Лотин Америкасининг ялпи ички маҳсулоти  ўсиши 6 фоизни ташкил этди. 2016 йилдан буён Бразилия ва Аргентинада иқтисодий инқироз давом этмоқда. Минтақанинг иккинчи энг йирик мамлакати бўлган Мексикада ҳам иқтисодий ўсиш ҳажми секин бормоқда.

    Лотин Америкаси аҳолисини эмиграцияга юз тутишига сабаб бўлаётган учинчи омил эса коррупция бўлиб қолмоқда. Бразилияда саноат корчалонлари моддий манфаат кўриш учун сиёсатчиларга кўп миқдорда пора бергани мамлакатда катта резонансга сабаб бўдли. Перунинг собиқ президенти Алан Грасиа Бразилиядаги порахўрликка алоқадорликда айбланиб маҳкама жараёнларига тортилишидан аввал ўз жонига қасд қилиб вафот этди. Америкаликлар ўз мамлакатидаги сиёсий тизимдан норозилиги 2010 йилдаги 52 фоиздан ўтган йили 71 фоизга ўсди.

    Бразилияда коррупцияга қарши кураш сиёсатини кўтариб чиққан популист консерватор Жаир Болсанаро ва Мексикада сўллар етакчиси Андрес Мануэль Лопес Обрадорлар ҳокимият тепасига келди. Улар ўз олдига қўйган муаммоларни ҳал эта оладими, вақт масаласидир.

    Британияда нима содир бўлмоқда: хорижликларга изоҳ

    Буюк Британия сатирик сайти The Daily Mash кейинги пайтларда Туманли Альбионда кечаётган сиёсий жараёнларни кулги остига олиб, «етакчи британ сиёсатчиларидан соғлом фикрдан бошқа ҳамма нарсани кутиш мумкин» деб ёзмоқда.

    Фото: The Daily Mash

    Фото: The Daily Mash

    «Сиз хорижликмисиз? Унда нега барча парламентларнинг ибтидоси пул ювиш масаласида албан пирамидасиданда тезроқ емирилмоқда?» – деб савол қўяди ва масалани изоҳлашга уринади.

    Айни пайтда мамлакат раҳбари ким?

    Назарий жиҳатдан мамлакатни Борис Жонсон бошқармоқда. Уни бошқа сиёсатчилардан осонгина ажратиб оласиз, у кулги хонасидаги гўдакка ўхшайди ва тез-тез ўзининг ёвуз қиёфасини намойиш қилиб туради. Лекин амалда «Алоуддин»да унга Жаъфар ролини беришларини орзу қиладиган кулранг кардинал Доминик Каммингсга ўхшайди.

    Мухолифатда ким?

    Техник жиҳатдан – Жереми Корбин. Лекин ҳеч ким уни жиддий раҳбар сифатида қабул қилмайди. Айни пайтда консерваторларга бироз «томи кетган» консерваторлар мухолиф бўлиб турибди. Шарқий Европанинг бир партияли тизимини кўрганлар вазиятни янада яхшироқ тушунади.

    Сайлов бўладими?

    Айни пайтда британча сиёсат Италия сиёсати каби ичигача чириб кетган деган тасаввур пайдо бўлган. Шунинг учун Жонсон тўсатдан Вестминстерни 5-каналнинг реалит-шоусидаги махарожанинг қароргоҳига айлантирса ҳам британияликлар ажабланмайди. Умуман олганда, балки шундай бўлар ҳам...

    Brexit юз берадими?

    Ҳозирда Brexit юз бериши мумкин эмасдай кўринади. Бироқ Марсни колонияга айлантиришни ваъда беришган, бу эса мутлақо мумкин эмас.

    Британияда яшамаётганимизга хурсанд бўлиш учун сабаб борми?

    Бўлмасамчи!

    Британия рецессия арафасида

    Британия иқтисодий фаоллик индекси мамлакат рецессияга қараб юз тутаётганидан гувоҳлик бермоқда, деб ёзади The Times нашри. Британия заводлари ва қурилиш компаниялари қисқармоқда, ўз ичига банклар, логистика ва юридик хизматларни олган хизмат кўрсатиш соҳалари деярли стагнация ҳолатида. Бизнес доираларининг хавотирлари Brexit можароси туфайли кучайгандан кучайди.

    Фото: The Times

    Фото: The Times

    Британия кейинги ўн йил ичида рецессия ёқасига келиб қолди. Тадқиқотлар эса сиёсий соҳадаги мавҳумлик хизмат кўрсатиш соҳасига улкан зарар етказаётганини кўрсатмоқда.

    Ялпи маҳсулотнинг бешдан тўрт қисмини ташкил қиладиган бу соҳадаги фаоллик сустлашди ва август ойида деярли тўхтаб қолди. IHS Market компанияси маълумотига кўра, қироллик иқтисодиёти охирги уч ой ичида 0,1 фоизга қисқарган. Бу март – июнь ойларидаги 0,2 фоиз қисқаришдан сўнг қаторасига икки чорак салбий ўсишни, бошқача қилиб айтганда, техник рецессияни англатади.

    Тадқиқотда Бирлашган Қироллик иқтисодиёти 2009 йилги молиявий инқироздан кейинги даврда ўз тарихидаги энг ёмон даврни бошидан кечираётгани айтилади. Бизнесдаги оптимизм ва янги буюртмалар миқдори камаймоқда, бандлик ўсмаяпти, фирмалар харажат босими остида қолмоқда.

    Август ойида ўтказилган тадқиқотларни якунлайдиган Ишчанлик фаоллиги индекси маълумотлари эълон қилингач, рецессия бошланаётгани ҳақида огоҳлантиришлар ҳам пайдо бўлди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўрсаткичлар 51,4 дан 50,6 бандгача пасайди. 50 банддан паст кўрсаткич иқтисодиёт рецессияга юз тутганидан далолат. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган компаниялар Брехит билан боғлиқ мавҳумликлар ва корпоратив харажатлар қисқараётганини рўкач қилмоқда. Буюртмалар тўхтаб қолган, янги мижозлар Британия тақдири борасидаги ноаниқлик нима билан тугашини билмайди.

    Молия вазирлиги ва Англия банки иқтисодиётдаги ўзгаришлар қандай ўзандан кетишини айни пайтда тахмин қила олиши мумкин.

    Ҳозирги замон давлатларининг дунёни бўлиб олишга бўлган уриниши

    Мустамлакачилик кўпчилик назарида ўтмиш сарқити, лекин аслида бундай эмас, деб ёзади Topwar геосиёсат таҳлиллари маркази нашри. Ҳозир ҳам 150 йил аввал бўлгани каби таъсир доиралари учун кураш давом этмоқда. Фақат ҳозирда эски мустамлакачи мамлакатлар сафига янги даъвогарлар қўшилган. Катта еттилик (G7) аслида эски мустамлакачилар бошлаган лойиҳанинг давоми.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яқинда Япониянинг Осака шаҳрида G7 нинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу йиғиннинг асосий қатнашчилари эски мустамлакачи давлатлар – Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Италия ва Япония. Аммо бу рўйхатда Голландия, Бельгия, Испания, Португалия, Дания йўқ. Сабаби, ҳозирда бу давлатлар илгаригидагидек таъсир кучига эга эмас.

    Эски мустамлакачи давлатларнинг асосий мақсади – ўз таъсир доирасини сақлаб қолиш, дунё иқтисодиёти ва сиёсатида фаолликка даъво қилаётган Хитой, Россия ва бошқа давлатларнинг таъсир доираси ўсиб боришига тўсқинлик қилиш. Баҳона эса тайин – инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар, манфаатлар тўқнашуви.

    Замонавий мустамлакачилик сайёрамизнинг турли минтақаларида – Украинадан тортиб Зимбабвегача, Ливиядан Филиппингача, Венесуэладан Шимолий Кореягача ўзини намойиш этмоқда. Ғарб давлатлари турли режимлар, тизимлар ва халқларга баҳо бериш ҳуқуқини сақлаб қолишга уринмоқда. Қайси давлатлар қувғин, қайси давлатлар ишонса бўладиган – белгилашга уринмоқда. Наҳотки Саудия Арабистони Венесуэладан кўра кўпроқ инсон ҳуқуларига риоя этади? Лекин ар-Риёд Ғарб ўлчамларига мос келгани учун ҳам дастакланади, Дамашқ эса босим остида.

    Хитой ва унинг режалари

    Ғарб учун Хитой янги қудратли рақиб бўлиб қолди. Осмон ости салтанати раҳбари Си Цзиньпин 2049 йилга бориб Чин ўлкасини дунёнинг энг қудратли давлатига айлантириш истагини сир тутаётгани йўқ. Кўп соҳаларда Хитой АҚШни ортда қолдираётгани ҳам айни ҳақиқат.

    Хитойнинг таъсир доирасини кенгайтириш сиёсати Мао Цзедун даврига бориб тақалади. Ўша кезларда мамлакатр Жанубий-Шарқий Осиё ва Жанубий Осиёдаги маочилар гуруҳларини дастаклаш билан машғул, бу гуруҳлар Хитой хавфсизлик хизмати кучларининг ёрдамини олар эди. Ҳозирда эса Хитой Африка, Лотин Америкаси ва Марказий Осиё минтақасида етакчи. Қачонлардир француз, инглиз, рус тилини ўрганган мамлакатларда хитой тилини ўрганиш трендда.

    Осиёда Хитой Ҳиндистон билан совуқ уруш давридан бери бир илиб, бир совуб, муносабатларга киришаётган Покистонни қўлламоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон аллақачон Хитой таъсир доирасида.

    Россия: таназзулга юз тутган империями ёки кучга кириб бораётган арслон?

    Совет Иттифоқи қулаши билан Ғарб учун қудратли ҳокимият ҳам тугагандек эди. Аммо орадан ўн йил ўтар-ўтмас Россия ўзининг сиёсий амбицияларини намойиш эта бошлади. Айни пайтда Россия Сурия, бир қатор Африка мамлакатлари (ЖАР, Ливия, Судан, Миср) ва Марказий Осиё мамлакатлари сиёсий воқеаларда фаол. Аммо руслар иқтисодиёти оқсаётгани ҳам бор гап.

    Яқин Шарқдаги мусулмон мамлакатлари

    Ислом дунёсида ҳам бир қатор фаол мамлакатлар бор. Саудия Арабистони минтақада етакчи бўлишга даъво қилмоқда. Саудийларнинг ўз режалари ҳам бор. Саудия Арабистони суннийлар дунёсида – Марокашдан Индонезиягача, Қозоғистондан Комор оролларигача ўз иқтисодий таъсирини ёйиш истагида. Шу боис турли хил жамғармалар орқали таъсирини ёймоқчи.

    Етакчиликка интилаётган яна бир давлат Эрондир. Фақат Эрон у Ғарб дастагидан бенасиб. Теҳрон шиалар дунёси – Ироқ, Озарбайжон, Ливан, Сурия, Яман, Баҳрайнда етакчи бўлишга интилмоқда.

    Туркия

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳокимият тепасига келиши билан Туркия ташқи сиёсатида Янги Усмонли сиёсатини дастак қилиб олди. Туркия сиёсатини кенгайтириш мақсадида асосан туркий тилли мамлакатлар – Марказий Осё республикалари, Озарбайжон, Россия тасарруфидаги Шимолий Кавказ, Волгабўйи республикаларида, Босния, Албания, Герцоговинада фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, расмий Анқара Яқин Шарқда асосий сиёсий куч бўлиш истагини билдирмоқда.

    Ҳозирги давр империялари ҳақида гапирар эканмиз, саудиялик публицист Ҳусайн Шобоқшининг  Исроилни ҳам назардан қочирмаслик керак деган фикри ёдга тушади. Исроил, тор доирадаги сиёсат билан кифояланса-да, турли давлатлардаги яҳудийларнинг таъсири билан у ёки бу мамлакат ички ва ташқи сиёсатига таъсир қилишни маъқул кўради.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    07.09.2019, 10:21   Изоҳ (0)   63950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роберт Мугабе вафотидан кейин «Миллий қаҳрамон» унвони билан тақдирланди

    07.09.2019, 10:17

    Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе вафот этди. Номи чиққан африкалик диктатор ҳақида нималарни биламиз?

    07.09.2019, 07:20

    Александр Лукашенко Илон Маск унга Tesla совға қилгани ҳақида мақтанганди. Маскнинг эса бу совғадан хабари йўқ

    06.09.2019, 18:07

    Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе 95 ёшида вафот этди

    06.09.2019, 16:00

    Австралиялик аёл кома ҳолатида бўла туриб соғлом қизчани дунёга келтирди

    06.09.2019, 11:58

    Индонезиянинг янги пойтахти Калимантан жунглиларида қуриладиган бўлди

    06.09.2019, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.