Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи аёл комада бўлишига қарамай соғлом қизчани дунёга келтирди, деб хабар беради The Sun.
25 ёшли Кейтлин Стаббс артериовеноз малформация ташхиси билан нур терапияга юборилган. Бу вақт оралиғида у ҳомиладор бўлиб қолган ва болага зарар етиши мумкинлиги учун даволанишни тўхтатиб қўйган. 23 июль куни, ҳомиланинг саккизинчи ойида аёлнинг бош мия томирларида аневризма содир бўлган ва у комага тушиб қолган. 24 июль куни эса шифокорлар кесерча кесиш орқали мижознинг фарзандини дунёга келтирган.
Стаббс ҳамон комада бўлиб, жиддий даволанишга муҳтож, хусусан, у эртотерапия, физиотерапия ва логопед машғулотлари қатнашиши керак. Беморнинг яқинлари GoFundMe kraudfanding платформаси орқали хайрия пулларини йиғишни бошлаб юборган.
2 сентябрь куни чақалоқ Куинга шифохонадан жавоб берилган. «У ҳар сафар томоғини қитиқласам, кулади. Битта қизалоғимиз энди уйда, иккинчиси эса йўлда», — дейди Стаббснинг қайлиғи Жонатан Уэлш.
Изоҳ (0)