Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе 95 ёшида вафот этди.
У охирги йилларда оғир хасталикка чалинганди.
Манбаларга кўра, сиёсатчи Сингапурда ҳаётдан кўз юмган. У одатда шу ерда даволаниб турган.
Роберт Мугабе 1980 йили, Зимбабве мустақилликка эришганда бош вазир бўлганди. 7 йилдан сўнг бу лавозимни бекор қилади ва ўзини президент этиб тайинлайди.
Мугабе давлат раҳбари лавозимига олти бор қайта сайланган ва жами 30 йил ҳукмронлик қилганди. 2017 йилги давлат тўнтаришидан сўнг истеъфо беришга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)