Индонезия президенти Жоко Видодо Калимантан жунглиларида янги пойтахт қуриш режасини эълон қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Жакартадаги экологик ва иқтисодий муаммолар сабаб Индонезия ҳукумати пойтахтни бошқа жойга кўчириш бўйича қарор қабул қилган. Ҳозирда шаҳарнинг бир қисми йилига ўн сантиметрдан чўкиб бормоқда ва бу ерда сув тошқинлари хавфи мавжуд.
Маълум қилинишича, янги пойтахт ҳудудида зилзила, сунами, кўчкилар ва вулқон отилиши каби табиий офатлар эҳтимоллиги кам. Бироқ ҳудуд ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган.
Айрим экологик ташкилотлар янги пойтахт табиатга зарар етказиши мумкин деб ҳисобламоқда. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш департаменти лойиҳанинг экологик жиҳати устида иш олиб бормоқда ва уни ноябрда якунлайди. Лойиҳа маъқулланса, қурилиш 2021 йилдан бошланади.
Янги пойтахтни 32,7 миллиард долларга қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирча унга ном топилмади.
Изоҳ (0)