«Утилизация йиғими»ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кескин танқид қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.
Унинг айтишича, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун «Утилизация йиғими»ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан қаттиқ эътироз ва иккиланишга сабаб бўлди.
Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бундай тартиб киритилишини асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса, янада қимматламаслигига ким кафолат беради? «Экология» — жуда яхши баҳона топилди.Депутатнинг таъкидлашича, фракция аъзоларининг эътирозларидан қонун лойиҳаси овозга қўйилса, қўллаб-қувватланмаслиги кўринган. Шу сабабли илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланган.Расул Кушербаев, Олий Мажлис депутати
Изоҳ (0)