Отабек Умаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Тошкентдаги байрам мушакбозлиги фонида рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева билан бирга тушган видеоселфисини эълон қилди. Видеога: «Мустақиллик байрамимиз яна бир бор барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!», — деган тилак илова қилинган.

Шаҳноза Мирзиёева — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизидир. У айни вақтда Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров расман Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси президенти сифатида фаолият олиб бормоқда. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам оилавий суратларни эълон қилиб боради.