Тошкент вилоятидаги «Ниёзбош» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 36 ёшли А.Қ. 19 июль куни Тошкентнинг Миробод туманида яшовчи 46 ёшли Х.Ш. исмли аёлга автомашиналар ювиш шохобчаси, бино ва иншоотларни сотаман деб, ундан 30 минг доллар пул олган.
«Бироқ А.Қ. берган ваъдасини бажармай, Х.Ш.дан олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган», — дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси. Аёл ушбу ҳолат юзасидан 29 август куни Янгийўл шаҳар ИИБга мурожаат қилган.
Хабар беришларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ИИВ хабарида ишнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)