Самарқанднинг Каттақўрғон туманида 31 август куни соат 05:30 ларда Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Фото: Google Images

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшаган 30 ёшли А.Б. Nexia автомашинасини Каттақўрғон тумани «Баландравот» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд-Бухоро» йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Каттақўрғон туманида яшовчи 21 ёшли Э.Ғ. бошқарувидаги «КамАЗ» юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Машинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 28 ёшли синглиси Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.