Тошкентда «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисмда «Оҳангарон» бекати йўналиши бўйлаб дастлабки релсларни қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилди.
Айни пайтда ушбу йўналишда 2 километрдан ортиқ пўлат излар ётқизилди.
Ушбу йўналиш 11 километрдан иборат бўлиб, «Дўстлик», «Оҳангарон», «Тузель», «Илтифот», «Роҳат», «Янгиобод» ҳамда «Қўйлиқ» бекатларини ўз ичига олади. Мазкур метро қурилишида бутунлай янги технологиядан фойдаланилмоқда. Жумладан, эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш жараёни ўзлаштирилиб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган материаллардан фойдаланилмоқда.
Темирйўлчилар Мустақилликнинг 28 йиллиги байрами арафасида «Дўстлик» ҳамда «Оҳангарон» бекатидаги қурилиш ишларини тўлиқ тугатишни режалаштиришган. Бунинг учун бекатларда кеча-кундуз қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)