23 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистоннинг элчиси Сантош Жа билан учрашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилда Ҳиндистонга расмий ташрифи ва Бош вазир Нарендра Модининг таклифига биноан жорий йил январь ойида «Жўшқин Гужарат-2019» IX халқаро инвестиция саммитидаги иштироки чоғида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатлар батафсил кўриб чиқилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.
Суҳбат чоғида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)