Хонанда Шаҳзода Nur-Sultan Music Awards халқаро мусиқий фестивалида тақдирланди. Бу ҳақда «Кун-у тун» хабар берди.
Қозоғистон пойтахтида Nur-Sultan Music Awards учинчи халқаро мусиқий фестивали бўлиб ўтди. «Барис-Арена» муз саройида бўлиб ўтган фестивалда Светлана Лобода, Лолита, Григорий Лепс, Дима Билан каби бир қатор жаҳон юлдузлари иштирок этди.
Хонанда Шаҳзода Марказий Осиёнинг энг машҳур юлдузи номинациясида ғолибликни қўлга киритди.