Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков журналист Феруз Муҳаммаднинг «Агар концерт фаолиятингизни давом эттирганингизда, Юлдуз Усмоновага рақобатчи бўла олармидингиз», мазмунидаги саволига қуйидагича жавоб берди.
Илк концертларимни бошлаган вақтимда ҳам Юлдуз Усмонова билан концерт дастурларимиз ёнма-ён бўлган. У вақтларда концертларим 2, 4, 6 кун бўларди.Бу концертлар бир-биримизга халақит бермаган. Ҳозир ҳам шунақа. Ўз мухлиси шаклланган санъаткор учун бу нарсанинг аҳамияти йўқ. Чунки мухлисларим орасида йил давомида апрель ойини кутиб яшайдиганлар бўлган.
Юлдуз Усмоновада ҳам шундай мухлислар бор. Шу сабабдан бу нарса бир-биримизга халақит бермайди.
Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари
Изоҳ (0)