Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 август куни америкалик актёр Эштон Катчернинг собиқ севгилисини ўлдирган қотилга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Қотилга ўлим жазоси қўлланиладиган бўлди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Қотил Майк Гаргило уч нафар аёлни ўлдирганликда айбдор деб топилди. Улардан бири Эштон Катчернинг собиқ севгилиси Эшли Эллерин.

Катчер ва Эллериннинг муносабатлари 2001 йилда бошланган эди. Ўшанда Катчер бир нечта фильмларда роллар ижро этишга улгурган эди. Қиз эса дизайн институти талабаси эди. Катчер 23 ёшда, қиз эса 22 ёшда эди.

2001 йилнинг 21 февралида Эшли Эштоннинг уйига бормоқчи эканлигини айтади. Шунда Эштон ўзи бориб қизни олиб кетмоқчи бўлади ҳамда унга икки марта қўнғироқ қилади, қиз жавоб бермайди.

Катчер қизнинг уйига келганида у қизил суюқлик ичида ётарди. Актёр Эшли унинг кечиккани учун винони тўкиб юбориб, шу ерда ухлаб қолган, деб ўйлайди. Эрта тонгда Эллериннинг жасадини қўшниси кўриб қолади. Қотил қизга 47 марта пичоқ урган. Эшли 12-зарбада ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди