«Ўзбеккино» ҳамда «Олов нур медиа» студияси томонидан «Биринчи август» фильми суратга олинди. Бу ҳақда фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
‘Биринчи август’ фильми университет ва институтларда 2009—2010 йилларда авж олган коррупция, яъни университетга кириш имтиҳонлари қаллобликларига бағишланади. Фильмнинг суратга олиш ишлари май ойида бошланган эди. Ҳозирда суратга олиш ишларини якунлаб, монтаж жараёнларини бошлаб юбордик. Бош ролларни Йигитали Мамажонов, Райҳон Уласенова, Феруза Юсупова, Муяссар Бердиқулова, Собир Отажонов сингари актёр ва актрисалар ижро этишди. Фильм премераси куз ойларига мўлжалланган.Абдувоҳид Ғаниев, режиссёр
Изоҳ (0)