Кино ва мультипликация режиссёри, аниматор Ричард Уильямс 16 август куни 86 ёшида Бристолдаги уйида вафот этди, деб ёзади Meduza.

Фото: Getty Images

Ричард Уильямс Роберт Земекиснинг «Қуён Рожерни ким оёғидан чалди?» бадиий фильмидаги анимацияни яратгани билан машҳурдир. У қуён Рожер ва унинг рафиқаси Жессика Рэббит персонажларини яратган.

Ўз карьераси давомида Уильямс уч карра «Оскар» ва яна шунча марта BAFTA мукофотларини қўлга киритган.