Кино ва мультипликация режиссёри, аниматор Ричард Уильямс 16 август куни 86 ёшида Бристолдаги уйида вафот этди, деб ёзади Meduza.
Ричард Уильямс Роберт Земекиснинг «Қуён Рожерни ким оёғидан чалди?» бадиий фильмидаги анимацияни яратгани билан машҳурдир. У қуён Рожер ва унинг рафиқаси Жессика Рэббит персонажларини яратган.
Ўз карьераси давомида Уильямс уч карра «Оскар» ва яна шунча марта BAFTA мукофотларини қўлга киритган.
Изоҳ (0)