Арнольд Шварценеггер ва актриса Жейми Ли Кертис 25 йиллик айрилиқдан сўнг яна учрашди. «Gazeta.ru»нинг ёзишича, бу ҳақда актриса Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
Таъкидланишича, актёрлар охирги марта «Ҳақиқий ёлғон» («True Lies») фильмида кўришган. Шундан сўнг улар кўп йиллардан бери учраша олмаган. Аммо энди улар узоқ йиллик айрилиққа барҳам берди.
Актрисанинг таъкидлашича, энди улар улғайди, лекин ҳали ҳам ўзлигини йўқотмасдан ўқиб, севиб, кулиб яшашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)